Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

"ШАРШАРА" КОЛБАСАЛАРИГА ЭШАК ГЎШТИ ҚЎШИЛГАНИ АНИҚЛАНДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 06.12.2017, 15:26

“Шаршара” номли гўшт маҳсулотларига эшак гўшти қўшилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар ва Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига 69,6 кг эшак гўшти пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган «GOLD PREMIUM PRODUCT» МЧЖга қарашли “Шаршара” номли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига ўтказиш учун олиб келинганлиги аниқланган.

Ушбу гўшт цех ишчилари томонидан бошқа гўшт маҳсулотларига қўшилганлиги аниқланиб, цехда мавжуд бўлган 275 кг гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Тегишли мутахассисларнинг хулосасига кўра, олиб қўйилган гўшт маҳсулотлари истеъмолчиларнинг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган зарур тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

08.12.2017, 00:59
BU QANAQASI

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА