Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ОҚЧИЛМИ? ШОКОЛАД ЕМАНГ!

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 06.12.2017, 15:42

Кандидоз замбуруғли инфекциясининг таъсирида келиб чиқадиган оқчил бир марталик муолажадан кейин такрор юз бериши мумкин. Шуниси қизиқки, айрим истеъмол маҳсулотлари касалликнинг қайталанишига сабаб бўлар экан.

Хусусан:

Ширинликлар. Шакар – кандида замбуруғининг севимли озуқаси, яна хамиртуруш қўшилган пишириқларни ҳам хуш кўради. Муолажа вақтида барча турдаги қандолатчилик маҳсулотлари, шунингдек, шоколадни ҳам чеклаш зарур. Даволаниш якунига етганидан кейин ҳам оз миқдорда тановул қилиниши кифоя.

Тайёр шарбатлар. Қадоқланган шарбатларга қанд ва бир қанча қўшимчалар солинади. Шакари оз-ку, дейишингиз мумкин, аммо сизга етиб келгунига қадар таркиби ўзгариши ҳам ҳеч гап эмас. Янги сиқилган шарбатлар ҳам мунтазам истеъмол учун тавсия қилинмайди. Газланган ичимликлару қатъий тақиқда!

Оширма хамир. Хамиртуруш қўшилган барча турдаги пишириқларни камайтирасиз. Ҳатто оқ нонни ҳам. Қора буғдой унидан тайёрланганини есангиз бўлар ахир. Булочка, пирожки ва шу каби юмшоққина егуликларни чекламас экансиз, таркибидаги хамиртуруш, “мудроқ” кандидани сергаклантиради.

Картошка ва гуруч. Кам миқдорда клетчатка ва кўп миқдорда крахмалга бой. Крахмал эса ҳазм жараёнида глюкозага айланади. Ёрма ва дуккакли ўсимликлар таркибидаги крахмал, секин таъсир этувчи углеводдир. Айнан шунинг учун ҳам оқчил муолажаси ва унинг профилактикасида картошка ва гуруч чекланади.

Дудланган ва тузланган маҳсулотларни ҳам камайтиринг. “Шакари йўқ-ку” дейсизми? Тузлама тайёрлаётганда оз бўлса-да, шакар қўшилади, яна сирка ва бошқа зираворлар ҳам. Тузланган, маринадланган маҳсулот эса организмда глюкоза миқдорини кескин ўзгартириши мумкин бўлган таъсирга эга. Кетчуп, майонез ва таркибида сирка мавжуд егуликларни ҳам нари қилинг. Улар ҳисобига иммунитет сустлашса, кандида замбуруғи яна бош кўтаради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА