Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“ЎЗИМНИ ЎСМИРДЕК ҲИС ЭТАЯПМАН”

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар: Оила
Добавлено: 06.12.2017, 18:24

Дилафруз, 42 ёш, Қибрай тумани:

— Турмушга чиқганимга йигирма йил бўлди. Ота-онам танлаган инсон билан эл қатори яшаб келяпмиз. Ҳаётимизда романтика деган умуман йўқ. Эрим ҳам менга ота-онасининг қистови билан уйланганини турмушга чиққанимдан сўнг билганман. Бу орада икки фарзандли бўлдик. Фарзандларимизга бўлган масъулият ҳисси, ота-оналик мажбуриятлари бизни бирлаштириб туради, деб ўйлайман. Бир-биримизда кўнглимиз бўлмаса-да оилани муқаддас билиб эрим ҳам, мен ҳам хиёнат йўлига кирмагандик. Лекин ҳаёт бизни турли вазиятларга ташлаб, синовдан ўтказар экан. Мен ана шундай синовларнинг биридан ўтолмадим. Қалбимга қулоқ солиб, ўзимни ноқулай ҳолатга солиб қўйдим. Турмуш ўртоғим, фарзандларим мени кечиролмаса керак деб ўйлайман. Тўрт ой аввал иш юзасидан мен ишлайдиган корхонага бир эркак келди. Ишлари битмагани сари у серқатнов бўлиб қолганди. Ҳужжатлар билан мен шуғулланганим учун у билан кўпинча суҳбатлашиб қолардик. Мени тушликларга таклиф қиладиган бўлди. Минг йиллик қадрдонлардек яқин бўлиб кетдик, суҳбат учун қизиқарли мавзулар доим топилади. Билишимча, мен ёқтирган инсоннинг ҳам оиласи, учта фарзанди бор. Ёш ўсмирлар биринчи муҳаббатидан сармаст, осмонларда учиб юради-ку, биз ҳам ўзимизни ана шундай ҳас қиляпмиз. Гўёки чин бахтимизни энди топгандекмиз. У менга “Оилангдан сен аввал ажрашсанг, кейин мен ҳам ажрашаман. Сўнг иккимиз эркин қуш бўлиб янги оила қурамиз”, деяпти. Унинг шарт қўйиши менга оғир ботди. Севгиси чин бўлса, аввал ўзи оиласидан ажрашмайдими? Оиламни, фарзандларимни дейми ёки севган инсонимними?..

Маслаҳат: — Ҳадемай қуда-андали бўладиган ёшда экансиз. Сиз каби оилали, фарзандли аёларга ўсмирларга ўхшаб севишиб юриш ярашмаса керак. Эркакларнинг бундай юришларини бағрикенг аёлларимиз кечириб юборишади, лекин аёлларнинг бу ишини эрлари, фарзандлари, яқинлари асло кечиришмайди. Эртага фарзандларингиз уйланса, турмушга чиқса, “Онанг ким эдию, сен кимсан?” қабилидаги муносабатлари сизни ва фарзандларингизни ёмон аҳволга солиб қўйиши мумкин. Ўзбек аёллари фарзанди, оиласи учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. Бу муҳаббатингиз оловида қанча ёниб, куйсангиз ҳам оилангизни тарк этмаслигингизни маслаҳат бераман. Бешта норасиданинг кўз ёшини оқизиб, бахтли бўламиз деб ўйласангиз, қаттиқ адашасиз. Фарзандларингиз сизга муҳтож бўлганида ташлаб кетмоқчисиз, эртага қариб, кучдан қолганингизда улардан меҳр, ёрдам кутишга ҳаққингиз бўлармикан? У эркак билан муносабатни тўхтатишингизни маслаҳат берган бўлардим, жуда кеч бўлмасидан оилангизга қайтинг. Фарзандларингиз келажаги ҳақида қайғуринг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА