Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ЖАРОҲАТ, ИНЖИҚЛИК ВА ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР 5 САВОЛГА – ЖАВОБ

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар: Соғ бўлинг
Добавлено: 06.12.2017, 18:35

Болалар саломатлигидаги кичик ўзгаришлар ҳам кези келганида организмнинг огоҳлантирувчи белгиси бўлиши мумкин. Кутилмаган вазиятлардан холи бўлиш учун ўз вақтида шифокор кўригини канда қилманг. Мабодо, бирор масалада иккилансангиз, таҳририятимизга мурожаат этинг. Малакали мутахассисларимиз барча саволларингизга жавоб беришади.

Фото: ўртадан боланинг йиғлаб тургани, бўйини ўлочаётгани, бошини ушлаб тургани, шифокор қабули, дори воситалари, ва УТТ

«БЎЙИ ЎСМАЯПТИ, НИМА ҚИЛАЙ?»

Ўғлимнинг бўйи тенгқурларига қараганда анча паст, назаримда. Уй шароитида бўйини ўстириш чоралари мавжудми?

Гулнора, Тошкент шаҳри

Саволга шифокор-эндокринолог Шаҳло БАКИЕВА жавоб беради:

1.Боланинг бўйи, албатта, наслга боғлиқ. Яна болалигида кўп шамоллаб, буқоқ билан оғриши, овқатланишда пала-партишлик бўлса, бола ўсишда тенгқурларидан ортда қолиши мумкин. Боланинг бўйини ўстирмоқчи бўлсангиз, икки ёшидан бошлаб, турникда кунига 2-3 маҳал, 4-5 дақиқадан шуғуллантиринг, 7 ёшидан сузишга беринг. Спортнинг баскетбол, воллейбол турлари ҳам боланинг бўйини йилига 3-6 см.гача ўстиради. Албатта, бу борада овқатланиш тартибига ҳам риоя қилинг: сут-қатиқ, пишлоқ, ёнғоқ, балиқ (айниқса, увилдириғи), ҳар куни сабзили салат (сабзини қирғичдан ўтказиб, қаймоқ ёки зайтун мойи, 1 бўлак саримсоқпиёз ва кашнич ёки исмалоқ кўкати билан аралаштириб) берилади. Болалар уйқусида ўсиши рост. Фарзандингизни ҳар куни кечки соат 21.00 да ухлашга одатлансин.

«ГЎДАГИМНИНГ БОШИДА БЕЗ БОР...»

Иккинчи фарзандим бошида мошдек, ҳаракатланадиган безча билан туғилди. Ҳомиладорлигимда мастопатия туфайли, қўлтиқ остимга без тушганди. Кичкинтойимнинг бошидаги безга бунинг алоқаси борми?

Сожида, Тошкент шаҳри

Саволга болалар шифокори Динара ЭМИНОВА жавоб беради:

Боланинг бошида ҳар хил ўсма, гематома, шиш билан туғилиши онанинг ҳомиладорлик пайтида оғриган юқумли касалликлари, сурункали хасталиклари, туғруқнинг оғир кечиши сабабчи бўлиши мумкин. Муаммога ойдинлик қиритиш учун болалар шифокори, нейрохирург, невропатолог ва тери касалликлари шифокори кўригидан ўтишни маслаҳат бераман. Қон ва сийдик таҳлили ҳамда бош мия УТТси ҳам қилдирилиши талаб этилади.

«ҚИЗИМ КАРАВОТИДАН ЙИҚИЛИБ ТУШДИ»

Қаттиқ жароҳат олмаган бўлса-да, бошида кичик ғурра пайдо бўлди. «Тез ёрдам» чақирдик, мия чайқалмаган экан. Эртасига қизим қалтирай бошлади. Невропатологга учрасак, стресс аломати бўлиши мумкин, деди. Бир ярим ойдан кейин фарзандим яна қалтирайдиган, қўл-оёғи тортишадиган бўлди. Шифокор ЭЭГ текширувидан ўтишни буюрди. Буларнинг бари йиқилганидан эмасми?

Назокат, Фарғона вилояти

Саволга шифокор-невропатолог Лола ШОДМОНОВА жавоб беради:

  • ЭЭГ – электроэнцефалограмма текшируви болада талваса, бош айланиши, жиззакилик, жазавага тушиш, нутқдаги камчиликлар, йиғлоқилик, эпилепсия бор-йўқлигига гумон бўлса, буюрилади. Маслаҳатим, ЭЭГ текшируви билан бирга нейросонография таҳлилини ҳам ўтказинг. Тиббий хулосага кўра, фарзандингиз учун зарур муолажа тайинланади.
  • Муаммо қийин кечган туғруқ ҳамда боланинг қорни дам бўлишидадир эҳтимол. Бу ҳолатда қорнини соат мили бўйича енгил уқалаш, қоринга иссиқ қўйиш, чўмилтирганда сувга асарун (валериана) ўти қайнатмасидан қушиш тавсия этилади. Валериана ичакдаги тонусни пасайтиради ва бола анча тинчланади. Маслаҳатим, албатта бош мия УТТ текширувидан ўтинг, чунки чинқириб йиғлаш бош мияда қон айланиш бузилганида, калла ички босими кўтарилганда ҳам кузатилади.
  • Бир ёшли қизим икки ҳафтадан бери тумов билан оғрийди. Шифокор буюрган томчи доридан фойдаландик, натижа йўқ. Нима қилсак бўлади?

«ЧАҚАЛОҒИМ ТИНМАЙ ЙИҒЛАЙДИ...»

Кичкинтойим уч ҳафталик. Киндик ўқига ўралиб туғилгани боис туғруқ жараёни қийин кечган. Шифокорлар инжиқроқ бўлиши мумкин дейишганди, аммо эмизаётганимда ҳам тинмай йиғлайверади. Анчагача овутолмайман. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин?

Шаҳноза, Тошкент шаҳри

Саволга умумий амалиёт шифокори Юлдуз КАРИМЖОНОВА жавоб беради:

«ЁЗГИ ТУМОВНИНГ ЧОРАСИ БОРМИ?»

Озода, Наманган шаҳри

Саволга умумий амалиёт шифокори Юлдуз КАРИМЖОНОВА жавоб беради:

–Малакали педиатр ва ЛОР кўригидан ўтинг. Узоқ вақт давом этаётган тумовнинг сабаби томоқдаги инфекция ёки аденоидда бўлиши мумкин. Яна аллерголог маслаҳати ҳам талаб этилади. Чунки бу ҳолат аксириш билан бирга кечса, аллергик ринит белгиларидан дарак бериши ҳам мумкин.

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА