Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​ҚАЛБАКИ КВИТАНЦИЯ БИЛАН БУХОРОЛИК ЭЛЕКТРОМОНТЁР 5 МИЛЛИОН ЭВААЗИГА ҚАРЗДОРЛИКНИ “ЁПМОҚЧИ” ЭДИ, АММО...

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 07.12.2017, 09:38

Бухорода электр энергияси учун қарздорликни бартараф қилишни ваъда бериб фуқародан 5 миллион сўмдан ортиқ пулларни қўлга киритган фирибгар ушланди.

Қоракўл тумани, Жиғачи МФЙ, Жиғачи қишлоғида яшовчи, Коракўл туман электр тармоқлари корхонасида электромонтёр лавозимида ишлаган Райимов Ҳамза Ҳусенович, 1988 йилда туғилган, Қоракўл тумани, Арна МФЙ Мирпўлот қишлоғида яшовчи Сулаймонов Самих Шойиқуловичга тегишли бўлган ун тегирмонини ишлаши давомида сарфланган электр энергияси тўловлари учун тегишли банк муассасасига топшириш максадида, С.Сулаймоновдан 5.080.000 сўм накд пул маблағларини олиб, олинган пул маблағларидан 4.687.000 сўмини банкка топширмасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, ўзганинг 4.687.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб, расмий ҳужжат ҳисобланган тўлов квитанцияларини қалбакилаштириб тайёрлаб, С.Сулаймоновга тақдим қилган ҳамда фуқаро Сулаймонов томонидан сарфланган электр энергия микдорини дастурда камайтириб кўрсатиб келганлиги қайд қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Райимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1-қисмига асосан сонли жиноят иши қўзғатилган.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА