Му5
46

«ЙИГИТЛАР — МЕНИНГ УКАМ ТЕНГИ ДЎСТИМ-КУ!»

СУҒДИЁНА 12.12.2017, 15:19
Теглар: Оила
8302
«ЙИГИТЛАР — МЕНИНГ УКАМ ТЕНГИ ДЎСТИМ-КУ!»

Саида, 27 ёш: — Ҳамма мени «келин қилса арзийдиган қиз», дейди-ю, лекин келин қилишга қолганда оилавий ришталарни боғлаши қийин. Менга кўпчилик хавас қилади, ўзим чеварлик билан шуғулланаман. Тикувчилик бир жойда бажариладиган иш бўлгани учун зерикаман, шунинг учун телефонда кўп гаплашаман. Мени билганлар «сенинг хатонг телефонда кўп гаплашишинг. Одамлар шунинг учун сендан қўрқади», дейишади. Нима бўпти?! Ўзим тенги йигитлар билан эмас, тўғри маънода ўзимдан кичик укахонларим билан гаплашаман. Ахир уларнинг кўпчилиги оилали бўлса ҳам менинг дўстим-ку, маслаҳатлашадигани, дардлашадигани менман-да!

Тафтиш: Саида бу одатини йиғиштирмаса, нафақат ўз ҳаётини, балки бошқаларнинг оиласи тинчини ҳам хавф остига қўяди. Бир ками энди ўзидан кичик келинчаклар «эримни тинч қўй» деб эшигига келиши қолди! Қўлида гулдек ҳунари бор қиз «сотка»ни қўйиб, ҳар бир мижозига яхши муомала қилиб, кўйлагини кўнглидагидек тикиб берса, қалбига йўл топса, мижозларининг ўзи ё ўғлига, ё укасига «шу қизни келин қилганим бўлсин», деб қолади. Тикувчи қизларнинг кўпчилиги бошқаларга нисбатан эрта турмушга чиқиб кетиши ҳам шундан. Тикув хонасидан тортиб, уйининг ҳар бир бурчагини озода сақлашга ҳаракат қилганида, ташқи кўринишига жиддий эътибор берганида зерикишга вақти бўлмасди. Демак, ҳар бир қиз каби Саиданинг ҳам тақдири ўз қўлида.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
«ҚАЙНСИНГЛИМ КЕЛДИ-Ю...»

23.12.2017, 16:57

Шарифа, 28 ёш, Сирдарё вилояти: — Аслида уйдаги гапни кўчага чиқаришни ёмон кўрардим. Буни қарангки, дардимни сизларга ёришга мажбур бўлдим. Яқинларимга айтай десам, уларнинг сиқилишини...
«ҚИЗ УЗАТИШ АРАФАСИДА...»

23.12.2017, 16:40

Марҳабо, 37 ёш, Тошкент шаҳри: — Оила қурганимга ўн саккиз йил бўлибди. Катта фарзандимиз қиз. Мана унинг ҳам бўйи етиб, ўн еттига кирди. Эшик қоқиб,...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz