42

«ГУНОҲНИ У ҚИЛИБ, АЗОБНИ МЕН ТОРТАЯПМАН»

СУҒДИЁНА 12.12.2017, 16:07
Теги: Оила
8328
«ГУНОҲНИ У ҚИЛИБ, АЗОБНИ МЕН ТОРТАЯПМАН»

Зафархўжа, 39 ёш, Тошкент шаҳри:

— Хотиним менга хиёнат қилиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмасдим, лекин бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Қўлимда олий маълумотим йўқлиги учун бир ошхонага ошпаз бўлиб ишга кирдим. Мижозлар кўплиги учун олаётган маошим рўзғорни юритишга етиб турганди. Мижозлар айнан менинг пиширган таомларимни кўпроқ сўрашгани учун бошлиғимиз менга ишониб, рағбатлантириб турарди. Бу ерда ҳамма билан қадрдон бўлиб кеганимдан сўнг аёлимга ҳам ёнимдан иш гаплашдим. Кўз ўнгимда бўлади ҳар доим деб ўйлагандим. Лекин ўзида инсоф бўлмаса, қийин экан. Ёнимда юриб, кўзимга чўп суқди. Ошхонамизга келиб юрадиган доимий мижозлардан бири билан дон олиша бошлаганини ҳамма сезибди-ю, битта мен ғафлатда қолган эканман. Аввалига ишонмадим. Ўзим текшириб кўрганимдан сўнг уни ўлдириб қўйишимга сал қолди.

— Менга иш гаплашиб бермоқчи эди... сизга айтмоқчи бўлиб юргандим. Бошқа ҳеч гап бўлгани йўқ, — деб туриб олди.

Болаларимизнинг бўйи етай деб қолган. Ишхонадагилар ҳам бу гапдан хабар топган. Ҳамма устимдан кулаяпти. Уйимга ҳам, ишхонамга ҳам бормай қўйдим. Хотинимга «кўзимга кўринма, йўқол» десам, «бу уйдан фақат ўлигим чиқади», деб туриб олди. Кейин ўзим чиқиб кетдим. Ҳозир оиламдан ҳам, ишимдан ҳам, уйимдан ҳам ажралиб ўтирибман. Хотиним билан энди яшолмайман. Уни қандай жазолашни билмайман...

Тўти ЮСУПОВА, Ўзбекистон халқ артисти: — Хотинингизни жазолашга шошилманг. Аввало вазиятга яхшилаб ойдинлик киритинг. Балки бу оилангизга нисбатан қилинган фитна бўлиши ҳам мумкин. Хотинингизга вақт бериб, буни текшириб кўринг. Агар ҳақиқатан ҳам аёлингиз сизга хиёнат қилган бўлса, ҳозирги ҳолатинниг ўзи у учун катта жазо. Шунчалик шарманда бўлгани унга сабоқ бўлиши керак. Синган кўнгилни тиклаб бўлмайди деганидек, у билан ҳаётингизни давом эттиролмайсиз. Лекин фарзандларингизга у барибир керак, уларнинг туққан онаси. Уй-жойни уларга қолдирганингиз тўғрироқ. Фарзандларингизни ташлаб қўёлмайсиз. Сиз ҳаётингизни қайтадан изга солишга ҳаракат қилинг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Комментарии

«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
«ҚАЙНСИНГЛИМ КЕЛДИ-Ю...»

23.12.2017, 16:57

Шарифа, 28 ёш, Сирдарё вилояти: — Аслида уйдаги гапни кўчага чиқаришни ёмон кўрардим. Буни қарангки, дардимни сизларга ёришга мажбур бўлдим. Яқинларимга айтай десам, уларнинг сиқилишини...
«ҚИЗ УЗАТИШ АРАФАСИДА...»

23.12.2017, 16:40

Марҳабо, 37 ёш, Тошкент шаҳри: — Оила қурганимга ўн саккиз йил бўлибди. Катта фарзандимиз қиз. Мана унинг ҳам бўйи етиб, ўн еттига кирди. Эшик қоқиб,...
«ЙИГИТЛАР — МЕНИНГ УКАМ ТЕНГИ ДЎСТИМ-КУ!»

12.12.2017, 15:19

Саида, 27 ёш: — Ҳамма мени «келин қилса арзийдиган қиз», дейди-ю, лекин келин қилишга қолганда оилавий ришталарни боғлаши қийин. Менга кўпчилик хавас қилади, ўзим чеварлик...
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+7° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz