Ташкент +4° Sat 18:19
Долзарб мавзулар Фото

ГАДЖЕТ ТАРОҚ

Бўлимлар: HI-TECH
Теглар:
Добавлено: 13.12.2017, 18:22

Лас-Вегасда ўтказилган CES-2017 кўргазмасида Nokia ҳамда L'Oreal компанияларининг узоқ муддатли саъй-ҳаракатлари натижасида яратилган “Ақлли тароқ” деб номланувчи ғайриоддий гаджет намойиш этилди.

Иштирокчиларнинг бу нима учун керак, деган саволига Nokia ҳамда L'Oreal компаниялари шундай жавоб беришди:

“Мазкур гаджетни оддий тароқ деб ўйламанг, бу ақлли, мия тўқималарини ва бош билан боғлиқ турли касалликларнинг олдини олувчи ақлли тароқ. Мазкур гаджет сизнинг мобиль қурилмангизга уланган ҳолда бош мия ҳамда сочлар мустаҳкамлиги ҳақидаги маълумотларни бериб боради. “Ақлли тароқ” бош оғриғи вақтида қўллаш учун ҳаракатланувчи майин тишлари билан бошингизни массаж қилиш хусусиятига эга. Тароқнинг ҳар бир тишига сенсорлар ўрнатилган бўлиб, соч ҳолати ва мия тўқималаридаги ўзгаришлардан сизни бохабар қилиб, агар ўзгариш сезилса, сизга вужудга келаётган муаммони бартараф этишда маслаҳатлар бериб туради”.

“Ақлли тароқ” яқин кунларда сотувга чиқиши кўзда тутилган. Унинг нархи ҳали эълон қилинмади, лекин компаниялар унинг нархи ҳамёнбоп бўлишини таъкидлашмоқда.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии