Ташкент +4° Sat 18:19
Долзарб мавзулар Фото

Кўзингиз яхши кўрмаса...

Бўлимлар: HI-TECH
Теглар:
Добавлено: 15.12.2017, 15:32

Шу йил Гарвард университетининг бир қатор тиббиёт олимлари шу соҳада янги ихтирони яратдилар. Олимлар кўз фаолиятини қайта тиклаш ва кўзда юзага келаётганмуаммоларни ҳал қилиш мумкин, деб таъкидлашмоқда...

Уларнинг фикрича, улар яратган танага жойлаштирилувчи “микро чип” билан бунга эришиш мумкин. “Микро чип” инсон танасига жойлаштирилади ва у кўздаги ишламаётган тўқималарнинг фаолиятини тиклайди, кўзнинг кўриш сифатини яхшилаб, ундаги содир бўлаётган ўзгаришлар ҳақида фойдаланувчини бохабар этиб боради. Шунингдек, доимий мия билан узвий алоқада бўлиб, кўз-мия фаолиятини тезлаштиради. Бу “микро чип” Гарвард университетининг бир қатор тиббиёт олимлари томонидан “Келажак ихтироси” дея таъкидланмоқда. Шу йилнинг март ойидан бошлаб бу ихтиронинг синов муддати бошланади, лекин бошқа шу соҳадаги олимларнинг таъкидлашларича, ихтиро нуқсонлардан холи эмас ва у яна қайта такомиллаштирилиши зарур. Лекин ихтирочилар синовдан олдин бу ихтирони маймунда синаб кўришди ва ажойиб натижаларга эришишганини ҳамда асосий синовдан олдин бу ихтиро бўйича кескин қарор чиқармасликни айтишмоқда.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии