Ташкент +4° Wed 01:08
Долзарб мавзулар Фото

“АСАБИЙЛАШСАМ, ОВОЗИМ БЎҒИЛИБ ҚОЛАДИ”

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 18.12.2017, 12:12

— Кўпдан бери аҳамият бераман, бирор нимадан асабийлашгудек бўлсам, овозим ўзгаради. Аниқроғи, бўғилиб қолади. Томоғимга худди бирор нима қадалгандек ҳисни туяман. Булар асабданми ёки бошқа сабаби бор дейсизми? Эҳтимол, шифокор кўригидан ўтишим керакдир? Аммо қайси мутахассисга боришим лозим?..

Дониёр Саидалиев, Навоий вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Мунтазам равишда, айниқса, стрессли вазиятларда овознинг бўғилиши қалқонсимон без ишида муаммолар борлигидан дарак беради. Бундан ташқари, овоз бўғилишига, ютинишнинг қийинлашиши каби ҳолатлар ҳам қўшилса, қалқонсимон безнинг катталашганига тахмин қилиш мумкин. Ўзгаришлар кучли стресс, иммунитетнинг заифлашиши, ўсмирликда, ҳомиладорлик ва климакс давридаги гормонал бузилишлар, сурункали йод етишмаслиги ва нурланиш туфайли келиб чиқиши айтилади. Асабийлашганингизда товуш бўғилиши ўзингизга ҳам сезилаётганбўлса, эндокринолог текширувидан ўтинг. Шифокор зарур таҳлилларни ўтказиб, қалқонсимон без ҳолатига баҳо беради. Сўнг шунга кўра даво чоралари тайинланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии