Ташкент +4° Tue 15:13
Долзарб мавзулар Фото

ЖЕНЬШЕНЬ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 19.12.2017, 16:53

Даволаниш мақсадида женьшенни истеъмол қилишдан олдин билингки, бирор аъзодан қон оқиши, ҳомиладорлик, сурункали ва юқумли касалликларда, турли шамоллашларда қабул қилиш мумкин эмас.

Женьшень истеъмол қилишнинг ёмон оқибатлари йўқ, лекин у кучли таъсир қилувчи восита бўлгани сабабли, қаттиқ бош оғриғи келтириб чиқариши, қон босими бор кишиларда (жуда сезиларли) саломатликнинг ёмонлашувига сабаб бўлиши мумкин.

45 ёшга етмаган кишиларга уни истеъмол қилиш мумкин эмас. Баъзи кишиларда уни муолажа сифатида истеъмол қилса, кўнгил айниши, қайт қилиш, қон босими кўтарилиши юз бериши мумкин. Шу белгилардан биронтаси кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Куннинг иккинчи ярмида женьшень истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

12 ёшга тўлмаган болаларни женьшень билан даволаш мумкин эмас.

Женьшень билан даволанаётиб, алкоголь ичимликлар ичиш қатъиян ман этилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии