Долзарб мавзулар Фото

“ЭРИМНИНГ СОҒЛИГИДАН ХАВОТИРДАМАН...”

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 19.12.2017, 17:40
— Турмуш ўртоғим 38 ёшда. Кун сайин бошининг икки чаккасидан сочи оқариб кетаяпти. Бу ниманинг аломати бўлиши мумкин? Дори-дармон қабул қилгани йўқ, асабийлашишдан десам, иши билан боғлиқ муаммолар ҳамиша бўлган, рости, тушунмай қолдим. Эркаклардаги эрта соч оқариши ва унинг давоси ҳақида маълумот берсангиз?..

А.Каримова, Навоий вилояти

Шерзод МАҲМУДОВ, шифокор-трихолог:

— Эркаклардаги соч оқариши турли хил омилларга боғлиқ бўлиши мумкин. Иммун тизимининг сустлашиши, қолаверса сочдаги меланин пигменти миқдори ҳам соч оқаришида ўзига хос аҳамият касб этади. Асабийлик, қалқонсимон без фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилганида сочга эрта оқ тушиши мумкин. Ташхис қўйишда невролог ва эндокринолог мутахасисслар кўриги ўтказилиши лозим. Меланин пигментини ишлаб чиқарувчи базал ҳужайра жигарда ҳосил бўлади.

Англаганингиздек, ушбу аъзо фаолиятини ҳам текшириш керак. Тиббий таҳлиллар ўтказилгач, шифокор кўрсатмаси билан руҳ (цинк), селен препаратлари, иммунитетни рағбатлантирувчи воситалар ҳамда витаминлар гуруҳи буюрилади. Муолажадан сўнг оқарган сочлар аввалги ҳолига қайтмайди, аммо соч оқаришини тўхтатишга эришиш мумкин. Айни вазиятда турмуш ўртоғингиз тиббий текширувлардан ўтиши ҳамда таҳлил хулосасига кўра даво чораларини бошлаши лозим.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии