Ташкент +4° Wed 02:08
Долзарб мавзулар Фото

“ЯЛЛИҒЛАНИШГА ҚАРШИ ПРЕПАРАТЛАР ЯРА ҲОСИЛ ҚИЛАДИМИ?”

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 19.12.2017, 17:53

— Пешоб йўли яллиғланишига қарши узоқ муддат даволандим. Ҳозир аҳволим яхши, бироқ ошқозоним безовта қилаяпти. Яқинда тиббий текширувдан ўтсам, меъда яраси борлигига тахмин қилишди. Хасталикнинг келиб чиқиши яллиғланишга қарши дори воситаларининг асорати эмасми? Ошқозон яраси бир умрлик ташхис эканлиги ростми?

А.Ботиров, Самарқанд вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Яллиғланишга қарши ностероид дори воситалари узоқ муддат қабул қилинганида чиндан ҳам ошқозон фаолиятини издан чиқариши, яра ҳосил қилиши мумкин. Бироқ яра бир умрлик ташхис, дегани эмас. Ўз вақтида ва тўғри муолажа қилинса, меъда яраси битади. Ошқозон шиллиқ қаватини таъсирлантирмайдиган, яра зўрайиши хавфини келтириб чиқармайдиган парҳез ҳам албатта муҳим. Сизга маслаҳатим, даволовчи шифокор томонидан буюрилган кўрсатмаларга амал қилинг ва муолажани кечиктирманг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии