42

«ҚИЗ УЗАТИШ АРАФАСИДА...»

СУҒДИЁНА 23.12.2017, 16:40
Теги: Оила
6771
«ҚИЗ УЗАТИШ АРАФАСИДА...»

Марҳабо, 37 ёш, Тошкент шаҳри:

— Оила қурганимга ўн саккиз йил бўлибди. Катта фарзандимиз қиз. Мана унинг ҳам бўйи етиб, ўн еттига кирди. Эшик қоқиб, сўровчилар ҳам топиляпти. Аммо...

Ишонсангиз, турмуш ўртоғим сал баҳона билан менга қўл кўтаради. Тушунаман, уриш-жанжал, келишмовчилик ҳамма рўзғорда ҳам бўлади, лекин бизникида кичик жанжал ҳам калтаксиз ўтмайди. Эрим албатта менга қўл кўтариши шарт. Бир мисол, яқинда бозорга чиқдик. Болаларга кийим олдик. Бозордан чиқишимизда ҳамёнимни ўғирлатдим. Яхшиям, унда катта миқдорда пул йўқ эди. Бўлса, етти-саккиз минг сўм бўлгандир. Бозордалигимизда айтишга қўрқдим. Уйга келгач, секингина тушунтиришга уриндим.

— Сенинг барор марта фойданг текканми? Нега шуни бозордалигимизда айтмадинг. Балки тушириб қўйгандирсан, топардик... — деб дўппослаб кетди.

Ҳар доим у кишига фарзандларимиз катта бўлганини, бундай қилиши нотўғрилиги айтаман.

— Менга ақл ўргатяпсанми? — дея у яна калтаклашга тушади.

Бўйи ўзим тенги бўлган болаларимнинг ёнида шу аҳволга тушаётганимдан уяламан. Қиз узатаман, деб ўтирганимда... Агар шу ҳолда давом этаверса, эртага қуда-андали, неварали бўлганимда ҳам шу кўйга тушаманми, деб қўрқаман. Бу ҳақда яқинда қайнонамга айтдим.

— Ўғлингизга сал тушунтириб қўйинг, шунча йил калтакларига чидадим. Бундан кейин ҳам чидарман. Аммо энди бу ўзининг ҳам ёшига ярашмайди...

— Келганида ўзим тушунтириб қўяман, — дедим қайнонам ҳам фикримга қўшилиб.

Афсуски, бунинг учун ҳам яна ҳаққимни олдим. Эрим ҳеч нарсани тўғриликча қабул қилмайди. Дарров онасининг олдидан келиб эски қилиғини бошлади:

— Энди мени онамга ёмонлайдиган бўлдингми? Кўрсатиб қўяман сенга ёмонлашни...

Шу билан яна калтак едим. Бир сўз дейишга қўрқиб қолганман. Қанақадир чораси бордир? Менга маслаҳат беринг.

Маслаҳат: — Назаримда, гапни айтишда ҳам фарқ бор. Ривоят қилишларича, тушида ҳамма тиши тўкилиб кетган подшоҳ бунинг таъбирини сўрайди. Биринчи таъбирчи «ҳамма қариндошларингиз ўлиб, фақат сиз қоларкансиз», дейдию, шу гапи учун ўлимга ҳукм қилинади. Иккинчиси эса «сиз қариндошларингиз ичида узоқ умр кўраркансиз», дея таъбирлаб, мукофотга сазовор бўлади. Сиз ҳам иккинчи таъбирчи каби иш кўринг. Менимча, шунча йил ичида эрингизнинг феълини яхши билиб қолгансиз. Қайси пайтда, қанақа муомала қилиш фақат сизга аён. Шундай экан, унинг жаҳл қилмайдиган вазиятини топиб, ширин гап билан тушунтиринг. Албатта, тушунади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Комментарии

«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
«ҚАЙНСИНГЛИМ КЕЛДИ-Ю...»

23.12.2017, 16:57

Шарифа, 28 ёш, Сирдарё вилояти: — Аслида уйдаги гапни кўчага чиқаришни ёмон кўрардим. Буни қарангки, дардимни сизларга ёришга мажбур бўлдим. Яқинларимга айтай десам, уларнинг сиқилишини...
«ГУНОҲНИ У ҚИЛИБ, АЗОБНИ МЕН ТОРТАЯПМАН»

12.12.2017, 16:07

Зафархўжа, 39 ёш, Тошкент шаҳри: — Хотиним менга хиёнат қилиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмасдим, лекин бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Қўлимда олий маълумотим йўқлиги учун бир...
«ЙИГИТЛАР — МЕНИНГ УКАМ ТЕНГИ ДЎСТИМ-КУ!»

12.12.2017, 15:19

Саида, 27 ёш: — Ҳамма мени «келин қилса арзийдиган қиз», дейди-ю, лекин келин қилишга қолганда оилавий ришталарни боғлаши қийин. Менга кўпчилик хавас қилади, ўзим чеварлик...
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+7° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz