42

«ҚАЙНСИНГЛИМ КЕЛДИ-Ю...»

СУҒДИЁНА 23.12.2017, 16:57
Теги: Оила
9483
«ҚАЙНСИНГЛИМ КЕЛДИ-Ю...»

Шарифа, 28 ёш, Сирдарё вилояти:

— Аслида уйдаги гапни кўчага чиқаришни ёмон кўрардим. Буни қарангки, дардимни сизларга ёришга мажбур бўлдим. Яқинларимга айтай десам, уларнинг сиқилишини истамайман… Икки йилдирки, оиламда тинчлик йўқ. Ундан олдин барча бизга ҳавас қиларди. Эрим билан битта қишлоқда улғайганмиз. Тўйимиз катталарнинг ихтиёри билан бўлган. Уч фарзандни тарбиялаяпмиз…

Эримнинг иши тақозо қилиб, беш йилдан буён пойтахтда яшаймиз. Икки йил аввал кичик қайнсинглим ўқиш учун шу ерга келди. Ўшандан буён биз билан яшайди. Кенжа бўлгани учун жуда эрка, айтганини қилдирадиган қиз. Уни деб яқиндан буён кичик фарзандимиз боғчага бормайдиган бўлди, чунки турмуш ўртоғимнинг топгани рўзғорга, болаларга, қайнсинглимнинг ҳаражатларига етмади.

— Менга берган пулингиз етмаяпти, — деб очиқча акасига араз қилди у.

— Тежаб ишлат. Бир ўзим қай бирингга етказай? — эрим тушунтиришга уринди.

— Анвар боғчага бормаса ҳам бўлади-ку! Янгам қарамай нима иш қилади. Унинг учун ҳам ҳар ой юз мингдан ошиқ пул кетди, — ақл ўргатди қайнсинглим.

Шу билан боламнинг боғчага бориши тўхтади. Бора-бора у бошқа қилиқлар ҳам чиқара бошлади. Акасига ёмонлаб, иккимизни уриштирадиган одат чиқарди. Охирги пайтда шу даражага етдики, эрим мени калтаклайдиган бўлди. Балки ўзингдан ҳам ўтаётгандир, дерсиз? Мен муроса қилишга, оиламни тинч сақлашга ҳаракат қиламан. У эса дарсдан кела солиб, мендан камчилик топа бошлайди:

— Кун бўйи уйда ўтирасиз, келишимга овқат қилиб қўймабсиз.

— Овқатни кечга қиламан-да, уйда борини еб туринг.

Шу кичкина баҳона ҳам катта жанжалга айланади:

— Мен дарсдан қорним оч келдим, янгам овқат бермади. Ҳадемай, бу уйга киролмай ҳам қоламан...

Эрим жим турармиди? Бирдан менга қўл кўтаради. Бир оғиз гапиришимга, вазиятни тушунтиришимга изн бермайди. Бунақа воқеаларнинг чеки йўқ. Баъзан ўзимча қайнонамга айтсаммикан, деб қўяман. Лекин барибир у киши ҳам менга эмас, ўғли билан қизига ишонади-ку! Жанжаллар ва калтаклардан юрагим безиллаб қолди. Жаҳлим чиққанида, уйга кетсамми, ҳам дейман. Афсус, шунча йиллик тинч турмушимдан кейин ота-онам ҳам гапларимга ишонмаслиги мумкин. Илтимос, менга тўғри йўл кўрсатинг.

Маслаҳат: — Қайнсинглингизга ҳеч қачон «эримнинг синглиси», деб қараманг, ўз синглингиздек кўринг. Тасаввур қилингки, у уйингизда бир меҳмон. Эртага бошқа бир хонадонга келин бўлиб кетганида, албатта, сизни тушунади ва қилиқларидан уялади. Ўшанда сиз ҳам уялиб қолмаслик учун ҳозирдан ҳаракат қилинг. Яъни яхши гапиринг. «Яхши гап билан илон инидан чиқади», деган гап бежизга айтилмаган. Бирор юмушингиздан камчилик топадиган бўлса, бирга бажаришга ҳаракат қилинг. «Сизнинг келишингизни кутиб тургандим, мана шуни бунақа қилсак нима бўларкан?» деб маслаҳатлашсангиз, у ҳам ўз-ўз ўзидан киришиб кетади, рўзғор юмушларини ўрганади. Бунинг учун эртага сиздан миннатдор ҳам бўлади. Ширин сўз билан ҳар қандай дилни юмшатиш мумкинлигини унутманг. Доим ширин гапирсангиз, у сизга ҳечам қўрс муомалада бўлмайди.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Комментарии

«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
«ҚИЗ УЗАТИШ АРАФАСИДА...»

23.12.2017, 16:40

Марҳабо, 37 ёш, Тошкент шаҳри: — Оила қурганимга ўн саккиз йил бўлибди. Катта фарзандимиз қиз. Мана унинг ҳам бўйи етиб, ўн еттига кирди. Эшик қоқиб,...
«ГУНОҲНИ У ҚИЛИБ, АЗОБНИ МЕН ТОРТАЯПМАН»

12.12.2017, 16:07

Зафархўжа, 39 ёш, Тошкент шаҳри: — Хотиним менга хиёнат қилиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмасдим, лекин бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Қўлимда олий маълумотим йўқлиги учун бир...
«ЙИГИТЛАР — МЕНИНГ УКАМ ТЕНГИ ДЎСТИМ-КУ!»

12.12.2017, 15:19

Саида, 27 ёш: — Ҳамма мени «келин қилса арзийдиган қиз», дейди-ю, лекин келин қилишга қолганда оилавий ришталарни боғлаши қийин. Менга кўпчилик хавас қилади, ўзим чеварлик...
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° туманно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz