Му5
46

«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

СУҒДИЁНА 23.12.2017, 17:11
Теглар: Оила
7436
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти:

— Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни билмайман. Эрим ичади. Кичкина дўкончамиз бор. Даромадимиз яхши. Лекин у ерда доим эрим савдо қилгани учун эртаю кеч дўкон бекорчи йигитлар билан тўла бўлади. Ўтириб ичишади ҳам. Ичмаган куни йўқ. Унинг касрига мен қоламан. Сал нарсага жанжал кўтаради. Калтаклайди. Илгари болаларимиз кичкина пайтида йиғлаб колса ҳам мени дўппосларди:

— Битта болага эплаб қарай олмайсан? Ўчир овозини... — шу билан қиёмат қойим бўлади.

Энг ёмони, бу пайтда қайнонам ҳам, қайнотам ҳам ёнимни олмайди. Аксинча, баъзида калтак ейишимга уларнинг ўзлари ҳам сабабчи бўлади. Маст-аласт ўғлига қайнонам жаҳл қилади:

— Сен кун бўйи дўконда мазза қилиб ичиб ўтир! Мен оёқ оғриқ ҳолимга молларни суғорай. Мана, бугун мазам бўлмай ётдим, моллар сувсиз қолди. Орада келиб хабар олсанг бўлади-ку!

Тамом, шу билан яна мен балога қоламан.

— Сен нима иш қилдинг? — дея дўппослашга тушади.

Фарзандларим кичиклигида онамникига кетиб қолган пайтларим ҳам бўлган. Ҳозир болаларим мактабга боряпти. Уларни эргаштириб, онамникига боришимнинг ўзи кулгили. Эрим ичмаган пайтида ёмон гапирмайди. Афсуски, унинг ичмайдиган куни бўлса экан. Бу одатини ташлатишнинг иложи бормикан?

Маслаҳат: — Менимча, бу муаммо маҳалла фуқаролар йиғини билан осонгина ҳал бўлади. Сиз эмас, қайнотангизми, қайнонангизми уларга дўконда йиғилаётган бекорчи йигитлар ва ичишлари ҳақида айтишлари лозим. Шунда маҳалла оқсоқолининг ўзи улар билан гаплашади. Табиийки, дўкондан ичувчилар қадами узилса, эрингиз ҳам ичмайди ва ҳаммаси изига тушади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ҚАЙНСИНГЛИМ КЕЛДИ-Ю...»

23.12.2017, 16:57

Шарифа, 28 ёш, Сирдарё вилояти: — Аслида уйдаги гапни кўчага чиқаришни ёмон кўрардим. Буни қарангки, дардимни сизларга ёришга мажбур бўлдим. Яқинларимга айтай десам, уларнинг сиқилишини...
«ҚИЗ УЗАТИШ АРАФАСИДА...»

23.12.2017, 16:40

Марҳабо, 37 ёш, Тошкент шаҳри: — Оила қурганимга ўн саккиз йил бўлибди. Катта фарзандимиз қиз. Мана унинг ҳам бўйи етиб, ўн еттига кирди. Эшик қоқиб,...
«ГУНОҲНИ У ҚИЛИБ, АЗОБНИ МЕН ТОРТАЯПМАН»

12.12.2017, 16:07

Зафархўжа, 39 ёш, Тошкент шаҳри: — Хотиним менга хиёнат қилиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмасдим, лекин бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Қўлимда олий маълумотим йўқлиги учун бир...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz