Ташкент +4° Wed 01:08
Долзарб мавзулар Фото

ИСТЕЪМОЛ СОДАСИНИНГ 3 ТА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТИ

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 25.12.2017, 19:02

Истеъмол содаси ҳар бир хонадонда бор бўлган маҳсулот. Уни уй бекалари асосан турли пишириқлар пиширганда ишлатишади. Бу ажойиб маҳсулот саломатлик ёки уй-рўзғор ишларидаги муаммоларнинг арзон ечими бўлиши мумкин. Истеъмол содасини қўллаш борасидаги қимматли тавсияларни қуйида келтириб ўтамиз.

  1. Сутда эритилиб, асал қўшилган 1 чой қошиқ сода — қуруқ йўтални даволаб, балғам ажралиб чиқишини яхшиловчи шифобахш ичимликдир. Юмшатиш билан бирга, сода антисептик хусусиятга ҳам эга бўлиб, томоқ оғриганда содали сувда чайилса, яхши натижа беради.
  2. Агар сиз сутни хушламасангиз, 1 литр қайноқ сувда 1 ош қошиқ содани эритиб, дамламадан тўйиб нафас олинг. Аралашмага қарағай, эвкалипт ёки розмарин эфир мойларидан қўшсангиз, яна ҳам яхши самара беради.
  3. Жиғилдон қайнашидан бир зумда халос этувчи ичимликни тайёрлаш учун чорак қошиқ содани ярим стакан сувда эритамиз. Сода ошқозондаги ортиқча кислотани нейтраллайди. Бундай ичимликни ичгач дарров енгил тортасиз. Шунинг учун ҳам сода кўп йиллар давомида ошқозон яраси касалликларида тез ёрдам воситаси бўлган. Бироқ бундай усулдан тез-тез фойдаланиш тескари натижани бериши мумкин: кислота ажралиб чиқиши ортади. Шундай экан, содани бошқа даво воситалари бўлмаган ҳолдагина ишлатиш мумкин.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии