Ташкент +4° Sun 19:21
Долзарб мавзулар Фото

САФАР ОЙИ ХАТАР ОЙИМИ?

Бўлимлар: ҲИДОЯТ САРИ
Теглар:
Добавлено: 27.12.2017, 16:28

Кўпчилик «Сафар ойида сафарга чиқиш мумкин эмас», «Бу ойда йигит ва қизни унаштириб бўлмайди» деб айтишади. Бундай гапларда асос борми? Шариатда бу хусусда нима дейилган?

Исломда мана бу ой ёмон, буниси хатарли, бу ойда эҳтиёт бўлиш керак, унисида бемалол юравериш мумкин, деган гап йўқ. Афсуски, кўп одамлар сафар ойидан шумланишади, бу ойда бирон кулфат юз беришидан ёки бўлмаса инсон хаётида мухим ахамиятга эга ишларни қилишдан қўрқишади. Аслида сафар ойининг бирон зарарли жихати йўқ. У хам худди бошқа ойлар кабидир.

«Сафар» хижрий ой номи бўлиб, унда бирон хавф-хатар борлиги тўғрисида динимизда на бир огохлантириш ва на қайтариқ бор. Аксинча, сафар ойида шумланмаслик кераклиги хадисларда алохида таъкидланган.

Анас ибн Молик (розияллоху анху) Набий (соллаллоху алайхи ва саллам)дан ривоят қилади: «Касаллик юқиши ва шумланиш йўқ. Менга яхши фол – чиройли сўз ёқади» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, ибн Можа ва Ахмад ривояти).

Ушбу хадисда Исломдан олдинги жохилият даврида кенг тарқалган, аммо хозир хам мавжуд икки иллат хақида сўз юритилиб, улар Ислом эътиқоди билан муолажа қилинмоқда.

Кишилар ўртасида энг кўп шумланиш сафар ойида юз беради, десак хато бўлмайди. Іатто баъзилар: «Сафар ойи хатар ойи» деб ўзлари учун ўзгармас қонун чиқариб олганлар ва хар йили бу ойни алохида «тайёргарлик» ва вахима билан ўтказадилар. Бу иш хато эканини қуйидаги ривоятдан билиб оламиз.

Абу Іурайра (розийаллоху анху)дан ривоят қилинишича, Набий (соллаллоху алайхи ва саллам): «Касаллик юқиши йўқ. Бойўғли(нинг зарари) йўқ. Юлдуз сўниши йўқ. Сафар йўқ», деганлар (Муслим, Абу Довуд ва Абу Яъло ривояти).

Бу ерда одамлар орасида тарқалган бир нечта нотўғри тушунчалар ислох қилинмоқда. Жумладан, касаллик фақат Аллох изни билангина юқиши, кечаси бойўғлининг сайраши зарарли ёки хосиятсиз эмаслиги, осмондаги юлдузларнинг учиши бирон кулфатга далолат қилмаслиги ва сафар ойидан шумланиш нотўғри экани алохида таъкиланмоқда.

«Сафар ойи» билан «сафарга чиқиш» маъно жихатидан бир-бирига умуман тўғри келмайди. Араб тилидан хабардор кишилар учун бу гапнинг ўзи кулгили. Сабаби «сафар ойи»даги «с» «сод» харфи билан «сафарга чиқмоқ»даги «с» эса «син» харфи билан ёзилади. Иккала сўзнинг маъноси умуман бошқа-бошқа.

«Сафар ойида фотиха қилиш мумкин эмас», «Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди» каби гапларда хеч қандай асос йўқ. Хўш, ўша гапни тарқатганлардан, агар сафар ойида никох тўйи қилинса нима бўлади, деб сўралса, қандай жавоб беришар экан? Балки бу ойда никох тўйи қилинса, ёшлар бебахт бўлади, деган жавоб янграр улардан. Уларга айтар сўзимиз шуки, агар тақдирда ёзилган бўлса, энг фазилатли ойларда никох қурилса хам ёшлар бебахт бўлиши ёки аксинча сафар ойида оила қурган ёшлар энг саодатли хонадон сохиблари бўлишлари мумкин.

Хулоса шуки, сафар ойида бирон хизмат билан сафарга чиқиш, қизнинг бўйи етганида ёки йигит никохга қодир бўлганда бу ойда уларни унаштириш ёки тўйларини қилиш мумкин. Сафар ойида бошқа хайрли ишларни бошлашдан қўрқмаслик керак. Сафар тўлиқ бир ойдир. Банда бир ой «сабр» қилиб, мухим ишларга қўл урмай туриши жуда катта хатодир. Айниқса, тезкор замонда хар бир кун, соат, хатто дақиқа ва сония хам қадрли бўлиб бормоқда. Унутмайликки, чин мўмин банда шариатда қайтарилган ишлардангина тийилиши, рухсат берилган ишларни амалга ошириши лозим. Бу унинг дунёда хам, охиратда хам бахтли хаёт кечириши учун замин хозирлайди.

Савол-жавоб muxlis.uz сайтидан олинди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии