Ташкент +4° Wed 03:36
Долзарб мавзулар Фото

ЯНГИ ЙИЛНИ МУАММОСИЗ ҚАРШИ ОЛАМИЗ!

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 28.12.2017, 13:01

Байрам санаси яқинлашгани сайин ҳазм фаолиятини яхшиловчи, оғриқсизлантирувчи ва ичакларни тозаловчи хапдориларни ғамлаб қўяётган бўлсангиз, шошилманг! Ҳар эµтимолга қарши, десангиз бош устига, аммо организмингиз имкониятларини била туриб, «Бир кунлик байрам ўтади–кетади» қабилида иш кўришни режалаштираётган бўлсангиз, кейин аттанг қилиб қолманг деймиз-да. Ахир айни байрам дастурхони сурункали хасталикларнинг бош кўтаришига сабаб бўлиши мумкин. Хўш, соғлигингиз панд бериб қолишини истамайсизми? Унда тавсияларимизга диққат қилинг!

Мутахассис – олий тоифали шифокор-терапевт, Нодира ҲАМРОЕВА.

Диабетмисиз, спиртли ичимлик ичманг!

Қандли диабет билан оғриганлар парµез нақадар муµим топшириқ эканлигини яхши билишади. Ҳатто, бир кунлик истисно µолатлари ҳам қимматга тушиши мумкин-да. Демак, қонда қанд миқдори кўтарилиб кетмасин десангиз, байрам дастурхонидаги қуйидаги маҳсулотларга чалғиманг:

  • дудланган гўшт, колбаса, шўр, аччиқ ва зираворли егуликлар, консервалар;
  • ёғли гўшт ва балиқ;
  • олий нав ундан тайёрланган, хамиртуруш қўшилган нон ва пишириқлар;
  • дўкондан харид қилинган шарбатлар, спиртли ва газли ичимликлар;
  • узум, цитрус мевалар;
  • хамирли таомлар (норин, манти ва.µ.к)

Диетологлар, тановулни сабзавотли (майонезсиз) салатлар билан бошлашни тавсия этишади. Улар таркибидаги клетчатка қоринни тўқ тутиб, очлик µиссини нари қилади.

Тавсия: диабет билан касалланганлар учун лимон шарбати, қаймоқли йогурт ва ўсимлик ёғи билан таъм берилган салатлар айни муддаодир.

Агар егуликларга маккажўхори ва картошка қўшилган бўлса, оз миқдорда истеъмол қилинг. Ёғсиз гўшт ва балиқ зар қоғозда ёхуд буғда тайёрланиши лозим.

Инсулин препаратини қабул қилсангиз, таомни оз-оздан кичик порцияларда енг. Ора–чора ўрнингиздан туриб оёқлар чигилини ёзинг, тоза ҳавода сайр қилинг. Ҳазм жараёнига кўмаклашишни истасангиз бир дона кивини параклаб, тамадди қилишингиз мумкин. Банан, ананас чекловда бўлмаса-да, мандарин ва апельсин билан ўйлаб муомала қилганингиз маъқул. Икки тилим мандарин сиз учун етарли.

Юрагим-эй, деб қолманг тағин...

Юрак қон–томир касалликлари билан ҳµазиллашиш ярамайди, буни яхши биласиз-а? Ўзингиз ёхуд оила аъзоларингиздан бирларида шундай хасталиклар кузатилса, ҳатто, ҳеч қандай безовталик йўқ деганингизда ҳам таомномага диққат қилинг. Энг асосий талаб дудланган, шўр ва аччиқ егуликларни чеклашдир. Умуман истеъмол қилманг демаймиз, аммо меъёрдан ошиб кетмасин. Негаки, бу турдаги маҳсулотлар организмда сув тўплаб, артериал қон босими кўтарилишига олиб келиши мумкин. Бордию айни дам муолажа олаётган бўлсангиз, буюрилган дори воситаларини ўз вақтида қабул қилишни унутманг.

Тавсия: ёғли гўшт қўшилган сомса µамда бошқа таом ва егуликлар миқдори ортиб кетмасин, от гўшти аралаштирилган норин эса ликопчанинг тенг ярмида бўлса кифоя. Қази, дудланган гўшт ва газакларга яхшиси чалғиманг, қон босимингиз ўйин қилмасин деймиз-да. Ширин таъмли газланган ичимлик ва шарбатлар ҳам тақиқда. Муолажалар якунланганига бир неча ҳафта ўтган бўлса, маргарин қўшиб тайёрланган пишириқларни истеъмол қилманг. Байрам торти-чи, дейсизми? Бисквитга рухсат бор, фақат креми кўп бўлмасин.

Ошқозонини оғирлаштирманг!

Нордон, аччиқ ва маринадланган егуликлар меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси билан оғриганлар учун муаммога айланиши мумкин. Майонезли салатларни µам камайтиришингизга тўғри келади. Агар сизда гастрит аниқланган бўлса, ёғли гўшт ва балиққа қўл узата кўрманг. Жуда дилингиз кетса, ёғсиз жойидан бир бўлак тотиб кўрсангиз кифоя. Яқин кунларда ошқозон хуружини бошдан ўтказганларга қўзиқорин, консерва маµсулотлари ва саримсоқдан эµтиёт бўлишлари айтилади.

Тавсия: тамаддини карам, сабзи ва кўкатлар аралашмасидан иборат салат билан бошланг, диққат қилинг, майонези бўлмасин-а. Сўнг суюқ таомларга ихтиёр беришингиз мумкин, газаклар ўрнида қайнатилган гўшт ёки мол тилини истеъмол қилинг. Агар димлаб пиширилган парранда гўштини истеъмол қилсангиз, юзасини қоплаб турган қатламни олиб ташланг, айни шу қисми ошқозонни таъсирлантиради. Газланган ичимликлар ўрнига олма шарбатини ичинг, қуйқали турлари ошқозоннинг кислотали муҳитига таъсир кўрсатади, яхшиси тиндирилганидан танланг.

Буйрак хуружларидан эҳтиёт бўлинг!

Пиелонефрит, буйракда тош, қум ёки туз йиғилиши аниқланганда ёхуд пешоб таµлили сурункали шамоллаш аломатларини кўрсатганида, байрам дастурхонида оқсил маµсулотлари ва туз чекланиши лозим. Тухум, ёғсиз гўшт, балиқ маълум миқдордагина истеъмол қилинади. Дудланган балиқ, маринадланган қўзиқорин, дуккакли ўсимликлар, пишлоқ, ёнғоқ, творог, банан мева қоқилари ман этилади. Буйрак хуружлари безовта қилса, шоколад ва қаҳвага чалғиманг.

Тавсия: товуқ гўштидан ёғсиз шўрва ва қаттиқ қовурилмаган қуюқ таом, сабзавотли салатлар, мевалар, олма, сариёғда тайёрланган пишириқларни меъёрида истеъмол қилишингиз мумкин. Ичимликка қора ва кўк чойдан яхшиси йўқ. Шарбатлар чекланмаган аммо газланган ичимликларни ошириб юборманг.

Аллергияга мойиллигингиз борми?

«Ҳа» деётган бўлсангиз, иштаµангизни қулфлашингизга тўғри келади. Ахир байрам дастурхонига тортиладиган деярли барча маµсулотлар аллергия чақириш хусусиятига эга-да. Масалан, барчамиз севиб истеъмол қиладиган мандарин ва апельсинни олайлик, айрим кишиларнинг организми шу қадар сезувчанки, бир тилим еганида ҳам дарров акс таъсир кўрсатади. Аллергияга қарши бирор препаратни қабул қилиб, сўнг парҳездан чалғишни режа қилаётган бўлсангиз, огоµлантириб қўйялик, истеъмол қилганингиз бир–икки кун ўтиб ҳам асорат бериши мумкин.

Тавсия: асосий «душманингиз» ёнғоқлар, шоколад, зиравор қўшилган таомлар, кетчуп, қайнатилган тухум, помидор, қалампир, асал, қўзиқорин, какаоли пишириқлардир. Тамадди орасида кўпроқ суюқлик ичинг, бунда сизга маъданли сув ва қуйқасиз шарбатлар тавсия этилади. Ранг қўшилган газланган ичимликларга яхшиси қиё ҳам боқманг.

Мигренингиз борми?

Ўта инжиқ касалликлардан саналган шақиқа (мигрен) хуружи кутилмаганда, асоратли кечиши ва узоқ давом этиши мумкин. Бошнинг ярмида юзага келадиган оғриқдан бохабар бўлганлар, истеъмол маҳсулотларининг таъсирини билишади, аммо гап байрам дастурхони µақида борганида «Билганим фойда» қоидаси салгина унутилади. Натижада эса... Келинг, яхшиси хасталик хуружларига чап бериш учун қайси маµсулотлардан эµтиёт бўлиш кераклиги билан танишсак. Демак булар, кўп миқдорда ейилган мандарин ва апельсин, ёнғоқлар, зиравор қўшилган қайлалар, оширма хамирдан тайёрланган пишириқлар, қаµва ва аччиқ шоколад.

Тавсия: байрам оқшомида сабзавотли салатлар (майонез ман этилмайди), сутли шоколад, таъм берувчи қўшимчаларсиз пиширилган қуюқ ва суюқ таомлар, маринадланмаган газаклардан тамадди қилишингиз мумкин. Спиртли ичимликларга чалғиманг, қуйқасиз шарбатлар ва қора чой айни сизбоп.

Аралаш-қуралаш еманг!

Газаклар билан газланган ичимликларни бир вақтда истеъмол қилиш ошқозонга оғирлик қилиши мумкин. Шунингдек, ёғли таомлар ва кремли пишириқларни кетма-кет паққос тушириш µам ичакларни қийнаб қўяди. Оқибати эса ўша сиз билган диарея, яъни ичкетар. Байрам куни оёғингизни қўлингизга олиб югургиламай десангиз, тамаддига жиддий қаранг. Ҳар бир тановул орасида камида 10-15 дақиқа бўлсин. Борди-ю қорин ғулдираши, дам бўлиши ва бошқа безовталиклар бошланганини сезсангиз, газли ичимлик ва шарбатларни нари қилинг-да, маъданли сув ичинг. Қотирилган нон ейишингиз µам мумкин, кремли пишириқлар, ширинликларни бир муддат емай турасиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии