Му5
46

ШАРҚ ТАҚВИМИГА КЎРА ИТ ЙИЛИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

СУҒДИЁНА 30.12.2017, 22:08
7160
ШАРҚ ТАҚВИМИГА КЎРА ИТ ЙИЛИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Шарқ календарига мувофиқ 2018 йил ит йили ҳисобланади. Ит тиниб-тинчимас, жонсарак жонзот бўлиб, йил бўйи хотиржамлик ва фаровонлигингизни қўриқлайди. Тинчликсевар, адолатпарвар ҳайвон ҳеч қачон эгасига хиёнат қилмайди.

Қишда ит секин-аста ўзгарувчан товуқ йилидан кейин вазиятни ўз қўлига олиб, одамларни хайрли ишларга бошлайди. Баҳорда қишки мудроқдан сўнг кўпчилик молиявий даромадга умид қилса бўлади. Чунки йил "эга"сининг сарғиш ранги кўпроқ пулни ўзига тортади. Албатта, у тилла топиб бермайди ёки ҳид сезиш қобилияти билан хазинага олиб бормайди, лекин меҳнаткаш ва қатъий кишиларнинг мартабаси ошиши, бахт-саодатли бўлишига рағбатлантириши шубҳасиз. Шунингдек, сариқ ранг қуёш энергияси билан боғлиқ бўлиб, шижоат, дадиллик ва яхши кайфият бағишлайди, қувончли онларни бахш этишга ҳаракат қилади.

Янги йилда ҳар қандай соҳадаги ишга дадил киришиш мумкин. Дўстлик, самимийлик, ҳақгўйлик каби фазилатлар олқишланади. Барча ишда тартиб-қоидага амал қилиш тавсия этилади. Шубҳали ишларга бош суқмаган маъқул.

Интилувчанлик, собитқадамлик ва ортга чекинмаслик муҳим ўринда туради. Мақсадга етишда қатъийлик, ирода, ғайрат ва ўжарлик каби хислатларни оширишни юлдузлар қўллайди. Энг асосийси – ростгўйлик. Бундай хислатларга эга ва қўл қовуштириб ўтирмаганларга йил жуда сермаҳсул бўлиши, кенг имкониятлар эшигини очишда юлдузлар кўмаклашиши аниқ.

Ит беғараз ва олижаноб ҳайвон бўлиб, шон-шараф, довруқ ва ҳашамга интилмайди. Лекин гўзал ва табиий нарсаларга, чиройли кийинишга йил "эга"си асло қаршилик килмайди. Йил "ҳукмдори" ўзгаришларни ёқтирмаслиги, ўзининг уйчасидан биллур кошонага интилмаслигидан қатъи назар, уй-жой шароитини яхшилашга кўмаклашади.

    Интеллектуал инсонларга ит йилида светофорнинг яшил чироғи ёниқ бўлади. Рўй бериши кутилаётган улкан кашфиёт ва лойиҳалар ақлни лол қолдиради. Меҳнаткаш ва ҳаракатчан ит доимо кўнглига мос иш топа олади. Унинг сезгирлиги эса ўзига ишонган кишиларни омад сари бошлайди.

    Саломатлик жиҳатдан ит йилида муаммолар бўлмайди. Чиниққан сариқ ит касалликлар авж олишига йўл қўймайди. Лекин зарарли одатлардан воз кечишга тўғри келади – ит пулнинг бефойда нарсаларга совурилишини ёқтирмайди.
    Сариқ ит саёҳат қилишни ва кўз ўнгидаги манзаралар алмашишини ёқтиради. Кўп янги дўстлар орттирилади. Бунда муомала маданиятига эътибор қаратиш лозим. Чин дўстларни бир лаҳзада ҳис қиласиз, ғаним эса айланиб ўтиб кетади. Софдил инсонларни ҳимоя қилиб турган ит доимо огоҳ бўлади.
    Севги-муҳаббат бобида афсонавий ва сеҳрли ўзгаришлар кутилмоқда – йил янги танишув, учрашувларга бой. Оилавий инсонлар бир-бири билан тил топишиб, меҳр-муҳаббат, аҳил-иноқлик қарор топса, ўз жуфтини топиш орзусида бўлганларга йил "эга"си бахт калитини тутқазади. 2018 йилда оила қурганлар узоқ ва бахтли ҳаёт кечиради.
    Ит хазина ва бойликни яхши ҳис қилади. Лекин буларнинг сирини шунчаки очмайди – 2018 йилнинг "подшоҳи" хасис бўлмаган ва имкон қадар хайр-эҳсон қиладиган инсонлардан ёрдамини аямайди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
rightuz