42

ЮЗ ТЕРИСИ УЧУН ҚИШКИ МУОЛАЖАЛАР

СУҒДИЁНА 03.01.2018, 10:08
1938
ЮЗ ТЕРИСИ УЧУН ҚИШКИ МУОЛАЖАЛАР

Юз парвариши, албатта, унинг турига қараб танланади. Ёзда юзингиз териси ёјли бўлган бўлса, совуқ тушиши билан у нормал тусга кириши мумкин. Қишки мавсумда юз териси қандайлигига қараб қуйидаги муолажаларни ўтказинг:

  1. Қуруқ терига ҳафтада 2 маротаба озиқлантирувчи ва 1-2 марта витаминли ниқоблар суртиш лозим. Бундай ниқоблар таркиби буғдой, бодом, шафтоли ёјлари, лецитиндан иборат бўлиши керак. Қуруқ тери доимий равишда намлантириб турилади, шунинг учун ойда 1-2 марта озиқлантирувчи кремни намлантирувчи турига алмаштириб қўллаш керак.
  2. Ёғли тери совуқда унчалик кўп азият чекмайди. Ҳатто, бу мавсумда бундай тери соҳибалари юзидан шикоят қилмай қўяди. Шунга қарамасдан уни ҳафтада 1 марта озиқлантирувчи, витаминли ниқоблар билан сийлаб, таркибида прополис, розмарин, бодринг экстракти, лаванда ва игнабаргдан бўлган целлофанли ниқобларни қўлланг. Шунингдек, спиртсиз лосьонлар ишлатинг.
  3. Нормал терига ҳафтада бир-икки марта намлантирувчи воситалардан суртиш кифоя.
  4. Юзда шамоллаш бошланганда эса таркибида қуйидаги компонентлар бор кремлардан ишлатинг:
  • Антиоксидантлар комплекси. Улар шамоллашни тўхтатиб, ташқи таъсирларни нейтраллаштиради.
  • Мойчечак экстракти юз терисини юмшатиб, унинг қайта тикланиши ва асоратларининг сўрилишига ёрдам беради.
  • Д-пантенол юз тери қопламасини яхшилайди, терини коллагенини тиклайди.
  • А ва Е витаминларига бой бўлган авокадо мойи эса нозиклашган юз терисини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+7° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz