Му5
46

СИЗДАН РУҲШУНОС ЧИҚАДИМИ?

СУҒДИЁНА 04.01.2018, 10:57
1730
СИЗДАН РУҲШУНОС ЧИҚАДИМИ?

Келинг, янги йилда ҳамма нарсага бошқача ёндашамиз. Ташқи кўриниш, уй тутиш, ҳатто, муаммоларга ҳам. Ўзингиздан қолар гап йўқ, биз — аёллар пашшадан фил ясашни қойиллатганимиз баробарида руҳий кечинмаларимизни яқинларимизга, айниқса, чин дугоналаримизга тўкиб солишга ҳам устамиз. Маслаҳат беришни-ку, дўндирамиз! Мазкур тестимизни ишлаб эса дугонангиз учун руҳшунос вазифасини қай даражада уддалашишингизга ойдинлик киритамиз. Шу билан бирга, доим дардлашадиган қадрдонингиз қанчалик сизни эшитиб, тўғри маслаҳат бера олишини ҳам билиб оласиз. Демак, бошладик...

1. Дўстларингиздан бири сизга «Айтарли муамммонгиз йўқ, қандай маза, ҳамма нарсангиз жойида», деб айтса...

А. «Нега бунақа ўйлайсиз?» деб ҳайрон қоласиз — 2 балл.

Б. «Мендами? Ҳамма муаммо менда-ку! Иш билан ўзимни чалғитиб юрибман-да!» дейсиз — 3 балл.

В. «Унинг бу гапи нимани англатади?» деб ўйланиб қоласиз — 1 балл.


2. Я
қин дугонангиз бошига ташвиш тушганидан сизни хабардор қилганида, тилингизга кўчадиган биринчи жумла...

А. «Битта китоб ўқигандим, менга жуда ёрдам берди. Сен ҳам бир кўз югуртир, кейин фикр алмашамиз» — 3 балл.

Б. «Кел, бирга сайр қилиб, муаммонгни муҳокама қиламиз» — 2 балл.

В. «Қани, ҳаммасини бир бошдан айтиб бер, мен сени эшитишга тайёрман» — 1 балл.


3.
Қуйидаги фикрлардан қай бири сизнинг ўзингизга бўлган ишончингиз асосига яқин?

А. «Маслаҳат билан иш битмайди, тажриба керак! Қачонки, бирор вазиятга юзма-юз дуч келасиз, ана ўшандагина шу вазиятга тушган инсонни тушунасиз ва унга йўл кўрсата оласиз» — 1 балл.

Б. «Ҳамма нарсани биладиган ва қизиқувчан одам вазиятдан тез чиқиб кетади!» — 2 балл.

В. «Ҳар бир қадамни ўйлаб ташлаш лозим, шунда муаммога дуч келганингизда дарров унинг ечимини топасиз» — 3 балл.


4. Я
қинларингиздан бирининг оиласида келишмовчилик юз берди, сизнинг унга берадиган биринчи саволингиз?

А. «Ниманинг устида тортишиб қолдингизлар? Одатда жанжал нимадан келиб чиқади?» — 1 балл.

Б. «Оилавий ҳаётдан нималар кутгандингиз?» — 2 балл.

В. «Ота-онангиз ҳам шунақа вазиятга тушганми?» — 3 балл.


5. Дўстингиз ўзини тамоман йў
қотиб қўйганда сиз қандай йўл тутасиз?

А. «Мана энди, у ўзи учун нима муҳимлигини тушуниб етади», дея хулоса чиқарасиз — 1 балл.

Б. «Эй, худойим, унга йўл кўрсат», дея чин дилдан куйинасиз — 2 балл.

В. «Фақат менгина унинг ўзига келишига ёрдам бера оламан», деб бошингиз билан қадрдонингизнинг муаммолари уммонига шўнғийсиз — 3 балл.


6. Кўрсатган ёрдамингиз эвазига миннатдорчилик тари
қасида сизга совға беришса...

А. Мамнун бўласиз, ахир бу унга ҳақиқатда ёрдамингиз текканини билдираяпти-да — 2 балл.

Б. У энди сизнинг олдингизда ўзини бемалол ҳис қилиши ҳақида ўйлайсиз — 1 балл.

В. Ўзингизни ўнғайсиз ҳис қиласиз, ахир совға илинжида унга кўмаклашмагандингиз — 3 балл.


7. Дугонангиз билан дилдан гаплашиш учун
қаерни танлаган бўлардингиз?

А. Чиройли, осойишта қаҳвахона — 2 балл.

Б. Шаҳарнинг чеккароқ, одамлардан холи жойини — 1 балл.

В. Сув бўйида ёки бирор хиёбонда айланиб юриб ҳасратлашишни хуш кўрасиз — 3 балл.


8. У сизга эр-хотин муносабатлари
ҳақида ҳам гапирса...

А. Сиз ўта шахсий масалаларни бошқалар билан муҳокама қилиш яхшимас, деб ҳисоблайсиз — 2 балл.

Б. Бу муаммоларни фақат ўзи ҳал қила олишини айтасиз — 1 балл.

В. Яна бир қанча яқинлари билан ҳам маслаҳатлашиб кўришни ва муаммога бошқа томондан қарашни маслаҳат берасиз — 3 балл.


9. Дўстларингизнинг масла
ҳати сизга ёрдам берганми?

А. «Ҳа, ҳар доим улар менга муаммоли вазиятдан чиқиб кетишимга кўмак беришади» — 2 балл.

Б. «Йўқ доим ҳам эмас, чунки ҳар бир инсон ўз муаммосини фақат ўзи ҳал қила олади» — 1 балл.

В. «Кўпинча уларнинг тавсиялари қўл келади, сабаби дўстларим ёрдамида мен вазиятга бир томонлама ёндашиш билан кифояланмайман» — 1 балл.


10. Бахт, бу...

А. «...иллюзия, аммо инсон доим унга интилиб яшаши керак» — 1 балл.

Б. «...бахтни изламоқ, дегани» — 2 балл.

В. «...бахтсизлик ҳақида гапирмаслик» — 3 балл.


11.
Тушкун кайфиятдаги яқинингизга қуйидаги афоризмлардан қай бирини эслатган бўлардингиз?

А. Фридрих Ницше: «Ўзингизни қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қилинг» — 1 балл.

Б. Жан де Лафотен: «Ўзингизга ўзингиз ёрдам беринг, осмондан чалпак ёғилмайди» — 2 балл.

В. Суқрот: «Ўзлигингни англа» — 3 балл.


Натижалар

11-17 балл: тинглашни биласиз!

Сиз ҳар бир муаммонинг илдизи ўтмишга бориб тақалади, дейдиганлар тоифасидансиз. Ҳеч бир масала ўз-ўзидан бирдан киши қаршисида кўндаланг бўлмайди. Керак бўлса, йиллар мобайнида шаклланади. Агар кимдир дардини айта бошласа, уни бир сўз демасдан эшитасиз. «Мен билан ҳам бунақа бўлганди», «Бир гал бошимга шунақа ташвиш тушганди» деган жумлалардан йироқсиз. Фақат бир қанча саволлар беришингиз мумкин. Сиз у маслаҳатингизга қарам бўлиб қолмаслигини истайсиз. Ўзи йўл излаб топсин. Фақат уни йўналтириб турсангиз бас. Унга шундай ёрдам берингки, келажак учун ҳам асқотсин. Хитойликлар айтади-ку, «Кимнингдир қорнини тўйғизмоқчи бўлсанг, унга балиқ берма, балиқ тутишни ўргат», деб. Шу нақлга амал қиласиз. Яъни иккинчи бор яна шу деворга боши урилмасин, дейсиз. Бошига шундай савдо такрор тушса, тушкунлик домига ғарқ бўлмаслигини ўйлайсиз. У муаммоли вазиятда ўзини таҳлил қилишни ўрганишини истайсиз. Шунда сизга боғланиб қолмайди ва олдингизда уятли бўлмайди. Шу билан бирга, ўзига бўлган ишончини ҳам ортади.

Маслаҳат: албатта, бирор вазиятга муносабат билдиришда қайсидир томонга оғишиб кетмаслигингиз яхши. Аммо дўстингиз буни совуққонлик деб тушуниши ҳам мумкин-да. «Шунча гапирдим, дардимни тўкдим, у эса миқ этмади», қабилида ўйлаб, баттар эзилишига йўл қўйманг. Баъзида инсон қалбан яқинликни ҳис қилишни, ҳамдардлик истайди.

18-25 балл: ўз тажрибангиз билан ўртоқлашасиз

Сиз шаҳд билан бошқаларнинг муаммосини ҳал қилишга киришиб кетадиганлар тоифасидансиз. Одатда «Нима учун?» деган саволга жавоб излайсиз. «Нима учун сен билан шундай ҳолат юз берди?» дея дугонангизни ўтган кунларга хаёлан қайтарасиз, бирга муаммосининг сабабини ахтарасизлар, кейин одатда ўз тажрибангиздан келиб чиқиб жавоб берасиз. Қанақа омадга эришгансиз, қандай хатолар қилгансиз — бир бошдан сўзлаб берасиз. Ўзингиз билан дардкашингизни қиёслайсиз. Сизга дилидагиларни ишонган дугонангиз, албатта, ёниб-куйишингиздан мамнун бўлади, муаммосининг сабабларини излаб топиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Сиз эса куйинчак дўст сифатида ўртангиздаги ришталар дарз кетмаслиги учун ҳам ундан ёрдамингизни аямайсиз.

Маслаҳат: унутманг, бошқалар доим ҳам сизнинг маслаҳатингизга амал қишиши шартмас. Чигал вазиятга тушиб қолган яқинингиз таваккал қилиб, охирида ўзини айбдор сезса, сиздан кўнгли қолиши мумкин. Бу дўстлик ришталарига таъсир қилмасдан қолмайди. Сиз доим унга биринчи қадамни ташлаш учун йўл кўрсатишингиз мумкин, бироқ муаммоларини то охиригача ҳал қилишга киришиб кетмаганингиз дуруст. Чунки бу борада сизнинг тажрибангиз унинг мисолида ўзини оқламаслигини эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Қолаверса, яқинингиз маъсулиятни елкасига олиши керак. Яхшиси, дўстларингиздан бири жуда қийин вазиятда қолган бўлса, мутахассисга мурожаат қилишни тавсия этинг.

26-30 балл: буюклар сояси

Тушкун кайфиятдаги яқинингизнинг кайфиятини кўтаришга, эътиборини бошқа томонга қаратишга уринасиз. Масалан, буюк шахслар ҳаётидан мисоллар келтирасиз, улар руҳан эзилган пайтларида шоҳ асарлар яратганини ва ўз муаммоларидан шу тариқа чиқиб кетишганини таъкидлайсиз. Унга бир қанча адабиётлар, фильмлар тавсия қилишингиз ҳам мумкин. У учун ёпилган бир эшик ўрнига янгиси очилишига ишонтирасиз. Ўзгаришга, янгиликларни синаб кўришга ундайсиз. Муаммосига юқорироқдан туриб назар ташлаши кераклигин уқтирасиз.

Маслаҳат: баъзида сизнинг маслаҳатингиз дўстингизни муаммосидан узоқлаштириб юбориши мумкин. У бошқалар тажрибасини ўрганиб, ўзини улар билан солиштириши натижасида ўзига нисбатан баҳоси ҳам пасаяди. Тавсияларингиз самарасини узоқ кутишга унинг сабри етиш-етмаслигини инобатга олинг. Сабр косаси тўлган пайтда «Мана бу китобни ўқинг, мана бу инсоннинг ҳаётини ўрганинг» дейиш билан иш битмайди. Тинглашни, уни тушунишни ўрганинг.

Шоира ВАФОЕВА тайёрлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
rightuz