Ташкент +36° Mon 10:51
Долзарб мавзулар Фото

Йигитали иккинчи рафиқаси ҳақида ҳақиқатларни сўзлади...

Добавлено: 11.01.2018, 13:51

Актёр Йигитали Мамажонов биз билан бўлган суҳбатда иккинчи турмуш ўртоғи Нигина ҳақида барча маълумотларни гапириб берди...

— Шахсий ҳаётим ҳақида омма олдида гапиришни ёқтирмайман. Лекин баъзи маълумотларни айтишим мумкин. Чимкентлик қиз. Муҳаббат шундай мўъжизаки у миллат, масофа танламас экан. Бу туйғу бизга айни керак пайтда қалбимизда пайдо бўлганидан хурсандман. Уни илк бор кўрганимни яхши эслайман. Қадрдонлар билан дам олишда эдик, у ҳам оиласидагилар билан ҳордиқ чиқаришга келган экан. Ўшанда икки оила аъзолари худди кўпдан бери бир-бирини билгандек, қадрдон бўлиб кетганмиз ва кейинчалик ҳам тез-тез гаплашиб турдик. Вақт ўтган сайин у менинг принципларим, хоҳиш ва тасаввуримдаги инсон эканлигига амин бўла бошлаганман. Бугун жуда бахтлимиз. Ва уни асраб авайлайман.

Актёрнинг онаси ва турмуш ўртоғи Нигина


Маълумот ўрнида:

Актёр Йигитали Мамажонов яна бир карра ота бўлиш арафасида.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии