Ташкент +18° Mon 00:18
Долзарб мавзулар Фото

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Бишкекка авиачипталар нархини пасайтирди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.01.2018, 14:51

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича табақалаштирилган тарифларни киритди ва авиачипталар нархини пасайтирди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берган.

10 январдан бошлаб йўловчилар Қирғизистонга авиачипталарни O/S/U/L классларига янги уч ойлик тарифлар бўйича сотиб олишлари мумкин.

Авиачиптанинг минимал нархи бир томонга 91 еврони, бориш ва қайтиш нархи эса 171 еврони ташкил қилади. Тўлов Ўзбекистон Республикаси МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича амалга оширилади. Чипталарни авиакассаларда ва авиакомпания сайти орқали харид қилиш мумкин.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкент-Бишкек-Тошкент қатновларини замонавий А320 ҳаво кемаларида ҳафтасига икки марта: сешанба ва пайшанба кунлари бажаради.

Парвозлар жадвали (маҳаллий вақтда):

сешанба куни Тошкентдан учиш 18:05, Бишкекка етиб бориш 20:20;
чоршанба куни Бишкекдан учиш 06:45, Тошкентга етиб келиш 07:05;
пайшанба куни Тошкентдан учиш 06:15, Бишкекка етиб бориш 08:30;
пайшанба куни Бишкекдан учиш 18:40, Тошкентга етиб келиш 19:00.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии