Ташкент +36° Mon 10:51
Долзарб мавзулар Фото

Маоши камлигидан нолиган ўқитувчи аёл қамоққа олинди (видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 11.01.2018, 15:36

АҚШнинг Луизана штатидаги мактаблардан бирида ўтказилган йиғилишда маоши камлигидан нолиган ўқитувчи аёл қамоққа олинди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Нашрнинг хабар беришича, инглиз тили ўқитувчиси бўлган Дейша Харгрейв мактабда ўтказилган мажлисда маоши камлигини айтганида, полициячилар ундан хонадан чиқиб кетишни талаб этишди.

Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видеодан аёлнинг ташқарига чиқиб кетишни истамай, ҳукумат вакилига қаршилик қилганлигини кўриш мумкин. Полициячи буйруғига бўйсунмаган аёлни полга ётқизиб, қўлига кишан солган.

Кейинчалик аёлга полиция ходимига бўйсунмаганлик айби қўйилганлиги маълум бўлди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии