Ташкент +13° Wed 01:23
Долзарб мавзулар Фото

“Ўзавтосаноат” етакчи ёшлари 2018 йил учун вазифаларини белгилаб олди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.01.2018, 15:37

2018 йил 9 январ куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти Етакчилар кенгаши томонидан компания тизимидаги бошланғич ташкилот етакчилари учун ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда “Ўзавтосаноат” тизимига кирувчи корхона ва компанияларнинг етакчилари, ташаббускор ва иқтидорли ёшлари иштирок этди.

Унда мамлакатимизда ёшлар масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан жорий йил 30 июнда ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қисқа фурсат ичида ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчига айлангани таъкидланди. Шу ўринда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратаётгани қайд этилди.

Шунингдек, “Ўзавтосаноат” компаниясининг Етакчилар кенгаши раиси ҳамда координаторлари томонидан 2018 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор режалар ижросига қаратилган вазифалар муҳокама қилинди ҳамда ҳар бир корхонага йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА