Ташкент +18° Mon 00:18
Долзарб мавзулар Фото

Юқори Чирчиқда 4-синф ўқувчиси бўйни билан дарахтга осилган

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.01.2018, 15:58

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ИИБга 2018 йилнинг 10 январь куни соат 15.55да 4-синф ўқувчисининг бўйин қисмидан осилгани бўйича хабар келиб тушади.

Хабарга кўра, Юқоричирчиқ тумани Арганчи ҳудудида жойлашган Усмонобод маҳалласи, Кўхинур кўчасида яшовчи, 12-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Барно Камолиддин қизи Ҳасанова ҳовлисидаги гилос дарахтига осилиб қолган.

Барнонинг онаси Гулноза Абдусаломовна Каримова уйи ҳовлисидаги гилос дарахтида бўйни билан осилиб турган қизини кўрган заҳотиёқ уни қутқариб олади.

Барно ҳовлида уйнаб гилос дарахти устига чиқади ва ундаги арқонни олиш ҳаракатида бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида арқонга бўйни билан осилиб қолади. Онасининг ҳаракати эвазига Барно шифохонага олиб келинали ва унга бу ерда “механик асфикция” ташхиси қўйилди.

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси хабарига кўра, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган Барнога ҳозирда тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии