Ташкент +11° Wed 02:20
Долзарб мавзулар Фото

Нимага ёшимиз улғайгани сари вақт тез ўтиб кетгандек туюлади?

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 12.01.2018, 00:43

Сўнгги йил аввалгиларига қараганда тез ўтиб кетгандай туюладими? Бу савол анчадан бери кўпчиликни қизиқтириб келади. Биз буни изоҳлашга ҳаракат қилдик.

сурат: 1 ёшга тўлганингизда, бу умрингизнинг 100 % ни ташкил этади. 50 ёшга тўлганингизда эса, 1 йил умрингизнинг 50/1 қисмини ташкил этади.

Бу интерфаол кўрсаткич орқали йиллар ўтган сари вақтни идрок қилишимиз тобора ўзгариб боришига амин бўламиз. Йиллар бизнинг назаримизда жуда тез ўтиб кетгандай туюлади. Бу кўрсаткич, яшаб ўтган умримиз бизнинг “абсолют” вақтимиз билан тенглашганини кўрсатади.

50 ёшга тўлганингизда, 1 йил умрингизнинг 2 %ни ташкил этади.

Вақт ва пул икки хил нарса бўлса-да, инсонлар уларни жуда қадрлашади. Баъзилар эса вақтнинг ўзи пул, дейди.

Бу интерфаол кўрсаткични BMW дизайни бўйича маслаҳатчи австриялик Максимилиан Кинер (Maximilian Kiener), файласуф Поль Жаненинг фикрига асосланиб яратган.

Буни содда қилиб тушунтирадиган бўлсак, 10 ёшли болага 1 йил умрининг 10/1 қисмидек, 50 ёшли одамга эса 50/1 қисмидек туюлади. Бола эндигина 1 ойлик бўлганида ҳафта умрининг чорак қисмини ташкил этади. Агар бола 14 ёшда бўлса, 1 йил унинг умрининг 7 фоизини ташкил этади ва бу унга узоқ вақтдай туюлади. 30 ёшга тўлганда эса, ҳафта умрнинг жуда қисқа даврини ичига олса, 50 ёшда эса 2 фоизини ўз ичига олиб, инсонда вақт тез ўтаётгандай таассурот уйғотади.

Агар 90 ёшга кирган бўлсангиз, 1,01 фоиз умрингиз қолган.

Вақтнинг бунчалик қадрсизланишини ким билибди дейсиз?

Бошқача қилиб айтганда, қанчалик узоқ яшасак, бир йил умримизга мутаносиб равишда қисқариб бораверади.

Агар вақтнинг, йилнинг ўтган йилга нисбатан тез, зувиллаб ўтиб кетаётганидан ҳайрон бўлсангиз, демак ёшингиз улғаймоқда. Шунинг учун ҳар бир бахтли лаҳзалардан лаззатланиб яшанг, чунки келаси йили бундай қувонч шиддатли равишда тез ўтиб кетади. Бунга амин бўлиш учун интерфаол кўрсаткичдан фойдаланишингиз мумкин.




Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии