Ташкент +13° Wed 01:23
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистонликлар тайёрлаган ролик жаҳон рекордини янгилай оладими?

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 12.01.2018, 09:40

Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 8 январь куни томошабинлар эътиборига ҳавола этилган ижтимоий видеоролик —«Қонун доим биз билан!» катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қонун устуворлигини акс эттирувчи мазкур ролик Ёш киноижодкорлар кенгаши ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ишланган. Ушбу ижодий иш кўплаб миллий ҳамда хорижий оммабоп сайтлар, ижтимоий тармоқлар орқали кенг ва тез тарқалди.

Эътиборлиси, роликни глобал тармоқда томоша қилиш, унга фикр билдириш жараёни давом этмоқда.

Атиги 3 кунда роликни интернетда ярим миллион фойдаланувчи томоша қилди. Видеоролик Ўзбекистон телеканалларда ҳам намойиш этилмоқда.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА