Ташкент +36° Mon 10:51
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистонда Buyuk Kelajak эксперт кенгаши тузилади

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 12.01.2018, 10:44

Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича эксперт кенгаши тузилади. Унга хориждаги ўзбекистонликлар жалб этилади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Ўзбекистонда Buyuk Kelajak эксперт кенгаши тузилмоқда. Унда ҳуқуқ, молия, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги етакчи мутахассислар иштирок этади. Эксперт кенгаши таркибига чет элда катта обрў-эътибор қозониб, ўз фаолиятини Ўзбекистондан ташқарида олиб бораётган ватандошларимиз киритилади.

Buyuk Kelajak эксперт кенгашининг асосий мақсади Ўзбекистоннинг 2035 йилгача бўлган тараққиёт моделини ишлаб чиқишдан иборат. Бунда халқаро тажрибани инобатга олиниб, Ўзбекистон бозорини холис баҳоланади. Асосийси, бу жараёнда хорижда катта обрў-нуфузга эга ўзбекистонликларнинг шахсий тажрибаси инобатга олинади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии