Ташкент +18° Mon 00:18
Долзарб мавзулар Фото

Совуқ кунларда юзингизни ҳимояловчи 5 ниқоб

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 12.01.2018, 15:03

1. Асалли

1 ош қошиқ асални сув буғида эритиб, 1 чой қошиқдан лимон шарбати ва оқ лойни солиб аралаштиринг. Юзларингизга текис қилиб суртгач, 15-20 дақиқадан сўнг ювинг. Бу ниқоб юр терисини парваришлаб, тетиклаштиради.

2. Тухум оқидан

1 дона тухум оқини яхшилаб кўпиртириб, 1 чой қошиқ лимон шарбати ва озгина лимон қириндисини солинг. Сўнгра 1 ош қошиқ буғдой кепагини қўшиб, юзларингизга 15 дақиқага суртиб қўйинг. Ниқоб юз терисини тозалаб, парваришлайди.

3. Творогли

2 ош қошиқ ёғсизроқ творогга 2 дона тухум сариғи ва 1 чой қошиқ аччиқ дамланган кўк чойни қўшинг. Творогли аралашма юз терисини текислаб, оқартиради ва парваришлайди.

4. Желатинли

2 ош қошиқ желатинга шунча миқдорда қайноқ сув қуйиб, озгина кутинг. Сўнгра 1 ош қошиқ глицерин қўшинг. Нам сочиқчани ниқобга ботириб, юзингизга қўйинг. 15 дақиқадан сўнг сочиқчани олиб, юзингизни тоник билан артинг ва парваришловчи крем суртинг. Бу усул билан юз терингизда қон айланишини яхшилайсиз.

5. Зайтун ёғли

Совуқ кунларда юзингиз қуриб, ажин тушиб кетмаслиги учун ҳафтада бир марта зйтун ёғидан фойдалпнинг. Зайтун ёғини сув буғида илитиб, юз терингизга суртинг. 15-20 дақиқадан сўнг мойчечакли илиқроқ дамлама билан ювинг.

P/S: Ҳар бир юз терисига ўзига хосдир. Шунинг учун учун аллергиянгиз бор маҳсулотлардан ниқоб сифатида фойданланманг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии