Ташкент +18° Mon 00:18
Долзарб мавзулар Фото

Шоколадли браун — десерт таёрлашни унутиб қўймадингизми?

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 12.01.2018, 15:10

Зарур масаллиқлар: 200 гр. шакар, 180 гр. қора шоколад, 150 гр. сариёғ, 140 гр. ун, 100 гр. ёнғоқ мағзи, 3 дона тухум, 10 гр. какао, пичоқ учида хамирюмшатгич.

Тайёрланиши: 1. Шоколад ва сариёғни майдалаб тўғранг-да, сув буғида яхшилаб эритинг.

2. Ёнғоқ мағзини майдаланг.

3. Тухумни шакар билан миксер ёрдамида енгил кўпиртиринг. Шоколадли аралшма совигач, кўпиритилган тухумни қўшинг.

4. Энди ун, хамирюмшатгич ва какаони солиб, аралаштиринг. Охирида майдаланган ёнғоқни қўшасиз.

5. Аралашмани пишириқ қоғози солинган қолипга қуйиб, устини текисланг-да, 180 даражада қиздиридлган газ печига 30 дақиқага қўйинг. Пишгач совитиб, юзига эритилган шоколаддан қуйинг.

1 соат

6 кишилик

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии