Ташкент +7° Sun 00:16
Долзарб мавзулар Фото

“Наврўз” истироҳат боғида “Армия ва ёшлар” деб номланган ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Фото
Добавлено: 12.01.2018, 17:54

12 январь куни соат 10:00да Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан пойтахтимизнинг “Наврўз” истироҳат боғида “Армия ва ёшлар” деб номланган ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

Унинг дастуридан ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши, ҳарбий хизматчилар ва жанговар техникаларнинг тантанали марш билан ўтиши, ҳарбий оркестрлар ва Қуролли Кучлар Марказий ҳамда Ички ишлар ва МХХ Чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамбллари хонандаларининг концерт дастури, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, дала ошхонаси фаолияти ўрин олган.



Шу билан бирга, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида узоқ масофага югуриш марафони ўтказилди.

Кўргазмада 50 тадан ортиқ ҳарбий-техника, 200 дан ортиқ қурол-аслаҳа намуналари, 600 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳамда Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этди.


Шу куни Тошкент осмонида 6 та ҳарбий вертолёт учиб ўтди.



Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии