Ташкент +7° Mon 18:08
Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида 36 ҳарбийнинг лавозими пасайтирилди, 40 га яқини ишдан олинди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар: Видео
Добавлено: 13.01.2018, 09:53

Мудофаа вазири Абдусалом Азизов 40 га яқин ҳарбий хизматчини ишдан бўшатиб, 36 нафарининг лавозимини пасайтирди. Бу ҳақда 10 январь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг мажлисида Шавкат Мирзиёев маълум қилди.


— Мен мудофаа вазирининг тавсиясига биноан, вазирнинг иккита ўринбосари, Қуролли Кучлар академияси раҳбари ва Чирчиқ ҳарбий билим юрти бошлиғини лавозимидан озод қилдим. Ҳозиргача ҳарбий округ қўшин қўмондони вазифасини вақтинча бажариб келаётганлардан бири бу лавозимга тасдиқланмади.Айни пайтда, қўйилган талабларга жавоб бермаётган ва қўшинлар билан фаол ишлашдан ўзини четга олган 40 га яқин ҳарбий хизматчи мудофаа вазири томонидан ишдан бўшатилгани, 36 нафарининг лавозими пасайтирилгани нимадан далолат беради? Бу биринчи навбатда, соҳада ҳарбий кадрлар фаолиятини аниқ баҳолашнинг рейтинг тизими мавжуд эмаслигини, оқибатда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишлари қониқарсиз эканини кўрсатади.Мана шу ва бошқа мавжуд камчиликларни бартараф этиш, тизимда барча ишларни замон талаблари даражасида ташкил этиш, ҳарбий соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида мен Бош штаб бошлиғи ҳамда барча ҳарбий округ қўмондонларини янгитдан тайинладим. Бу вазиримизнинг тавсияси билан бўлди. Нега десангиз, улар билан вазир ишлайди. Абдусалом Азизовни Ички ишлар вазирлигидан Мудофаа вазирлигига қўйганим бежиз эмас. Бу Мудофаа вазирлигидаги муҳитни мутлақо ўзгартириш керак.Шу муносабат билан барчангизни огоҳлантириб айтмоқчиман: 2018 йил сизлар учун катта синов йили бўлади. Нега деганда, ҳар қайси округ олдида турган вазифалар, мавжуд таҳдид ва хавф-хатарлар бир-бирига ўхшамайди. Буни ҳар қайси раҳбар чуқур билиши ва ўз фаолияти учун зарур хулоса чиқариб олиши даркор.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии