Ташкент +18° Mon 00:18
Долзарб мавзулар Фото

Шоҳжаҳон Эргашевдан интевью: Бугунги ғалаба барчамизники!

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 13.01.2018, 16:01

– Раҳмат! Бу ғалаба барчамизники! Жанг ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳаммаси ўйлаганимдек бўлди. Сони жуда қизиққон бўлишига қарамасдан тезкор жанг услубига қарши баҳслашиши қийин. Мен уни ҳар бир ҳаракатини билар эдим, шу сабабли ҳам ғалаба қозондим.

– Вазн ўлчаш маросимида ўртангизда зиддият келиб чиқди. У сизга нималар деди?

– Тўғри бироз баҳсли вазият бўлди. Лекин профессионал спортда бу каби зиддиятлар бўлиб туради. У кўп мақтанди, ютаман, сен учун охирги жанг шу каби ҳар хил гапларни айтди. Мен унинг гапларига эътибор ҳам берганим йўқ. Мен ғалабани қўлга киритишимга ва уни нокаутга учратишимга ишонар эдим. Исботини бутун дунё кўрди. Асл ўзбек фарзандлари доимо ўз кучига ишонган ва мард бўлади. Бу спорт, шу сабабли ҳам мен барча рақибларимга ҳурмат билан қарайман.

– Самимий суҳбатингиз учун раҳмат!

– Фаолиятимни тезкор ёритиб бораётганингиз учун сизларга ҳам раҳмат. Ғалабам юқорида айтганимдек, бутун Ўзбекистонимизники. Халқимиз ва яқинларимнинг ишончини оқлаганимдан хурсандман.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии