Ташкент +12° Wed 03:20
Долзарб мавзулар Фото

«Нок» пишириғи — ичида мева эмас, товуқ гўшти бор!

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 13.01.2018, 17:48

Зарур масаллиқлар: 500 гр. оширма қатлама хамир, 6 та товуқ оёғи, 300 гр. қўзиқорин (тузланганини ҳам ишлатиш мумкин), 5 та картошка, 50 мл. сут, 2 ош қошиқ сариёғ, ўсимлик ёғи, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Картошкани пўстидан тозалаб, сувга солиб қайнатинг.

2. Пиёз ва қўзиқоринни майдалаб тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида 15 дақиқа қовуринг.

3. Товуқ гўштига туз сепиб, 25-30 дақиқа қиздирилган ўсимлик ёғида пастроқ оловда пиширинг.

4. Қайнатилган каатошкага сариёғ қўшиб, эзинг. Сут ва тузни солиб, аралаштиринг. Сўнгра қўзиқоринли аралашмани қўшасиз.

5. Қатлама хамирни 3 мм. қалинликда ёйиб, 15х15 см. катталикдаги тўртбурчак шакллар кесинг. Ўртасига айлана қилиб ёйилган кичкина хамир бўлагини қўйиб, қиймадан солинг. Сўнгра биттадан товуқ гўштини бўйига жойлайсиз. Хамирни эса марказга тўпланг ва тугиб, ип билан боғланг. Ёғланган қолипга териб, товуқ оқёларининг учини зар қоғоз билан ўрайсиз. 180 даражада қиздирилган газ печига 20-25 дақиқага қўйинг.

1 соат

6 кишилик

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии