Ташкент +18° Mon 00:18
Долзарб мавзулар Фото

Тошкентдаги Фарҳод бозорида ёнғин содир бўлди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Видео
Добавлено: 13.01.2018, 18:27

Бугун, 13 январь куни тахминан соат 12:23да машиналарга шиналар сотадиган савдо дўконида ёнғин чиққанлиги ҳақида маълум бўлди.

Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор тадбири натижасида тезкор гуруҳ вакиллари воқеа жойига етиб боришган ва фалокатнинг олдини олишга муваффақ бўлишди.

Тезкор гуруҳ “Омар” МЧЖга тегишли дўконда чиққан ёнғинни, соат 12:38да тўлиқ бартараф этишга эришган.

5 кв. метр майдонни қамраб олган ёнғин натижасида, автомашиналарнинг эски шиналари буткул яроқсиз ҳолга келган бўлиб, воқеа натижасида жароҳатланганлар қайд этилмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.



Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии