Ташкент +11° Wed 02:20
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизда бўлаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқда

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.01.2018, 01:01

“Ижтимоий фикр” маркази томонидан мамлакат аҳолиси ўртасида “Ўзбекистон: ижтимоий фикр ­– 2017” мавзусида ижтимоий сўров ўтказилди. Мазкур тадбир мобайнида мамлакат ва жамият ҳаёти ҳаётининг турли тармоқ ва соҳаларида рўй бераётган ислоҳотларга фуқароларнинг муносабати маълум бўлди, шунингдек, вилоят, ҳудуд ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий шароитига баҳо берилди, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида мамлакатда эришилган натижалардан аҳолининг қай даражада қониққанлик даражаси аниқланди.

Ижтимоий сўровда 18 ёшдан бошлаб эркак ва аёллар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси, турли миллат вакиллари, ижтимоий гуруҳлар, турли касб эгалари қатнашдилар.

Ўзбекистон 2017 йилда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси билан тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатда рўй бераётган туб ўзгаришлар, демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан бир қаторда одамларнинг онги ва тафаккурида, бўлаётган воқеаларга муносабатида ўзгаришлар юз бермоқда, уларнинг ижтимоий фаоллиги ўсиб бормоқда, фуқаролик позицияси ҳамда эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкамланмоқда, жамиятда янгиланиш руҳи аниқ-таниқ сезилмоқда.

Ижтимоий сўров иштирокчиларинг кўпчилиги – 90,2 фоизи давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсат аҳолининг умид ва ишончини тўлиқ оқлади, деган фикр билдирди. 2017 йилда иқтисодиёт, суд-ҳуқуқ ва молия тизими, иэтимоий соҳа, фан ва таълимни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, ахборот-коммуникация технологиялари, фермерлик ва тадбиркорлик, турар жойлар қурилиши, инвестицияларни жалб қилишни янада ривожлантириш бўйича эришилган натижалар аҳолининг барча қатламлари ва ҳар бир фуқаро манфаатларига мувофиқдир.

Ижтимоий сўров қатнашчиларининг 93,7 фоизи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўта қисқа вақт давомида юқори нуфуз ва халқ ишончига эга бўлди, давлат тақдири ва фуқаролар фаровонлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олган ҳолда мамлакат етакчисига айланди, деб ҳисоблади.

Сўровда иштирок этганларнинг фикрича, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да бошланган давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, ҳар бир фуқаронинг манфаатини таъминлаш ва ҳимоя қилишга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар келгусида ҳам давом эттирилади. Ўзбекистон аҳолисининг кўпчили (90,6 фоиз) давлатимиз раҳбари томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган 2018 йилда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи янада яхшиланишига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишда юқори кўрсаткичларга эришилишига, аҳоли даромадларининг ўсиши таъминланишига, турмуш шароитининг сифати ва даражаси кўтарилишига ишончлари комил.

Ижтимоий сўров мобайнида фуқарларнинг кўпчилик қисми (94,9 фоиз) ҳозирги мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий шароитни ижобий баҳолади.

Ижтимоий фикр сўрови 2017 йилда Ўзбекистоннинг хориж мамлакатлари ва дунё ҳамжамияти билан ўзаро муносабатида янги тараққиёт босқичи бошланганини кўрсатди. Фуқароларнинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаол, мақсадга йўналтирилган ва узоқни кўзлаган сиёсати шарофати ила Ўзбекистон халқаро аренадаги ўзининг позициясини мустаҳкамлаб олди.

Ижтимоий сўров кўрсатганидек, респондентлар (ижтимоий сўров иштирокчилари) аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, аҳолининг реал даромадларини ошириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш, кам таъминланган оилалар сонини камайтириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида мамлакатдаги ислоҳотларни давом эттириш зарур, деб ҳисоблайди.

Кўпчилик фуқароларнинг (82, 9 фоиз) фикрича, мамлкатнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва халқ қабулхоналарининг яратилиши давлат органлари ва аҳоли ўзаро алоқасини тубдан ўзгартирган, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси муаммоларини амалий ҳал этувчи механизмига айланган 2017 йилнинг энг аҳамиятли ҳодисаси бўлди.

Ижтимоий сўров шуни кўрсатдики, давлатимиз раҳбарининг 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” эълон қилинишида ташаббус билан чиққанлари аҳоли томонидан ушбу йил ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишда олдинга қўйилган вазифаларга эришилишда Ўзбекистон учун ҳал қилувчи босқич эканлигининг кафолати деб қабул қилинди.

“Ижтимоий фикр” маркази материаллари асосида тайёрланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии