Ташкент +36° Mon 10:51
Долзарб мавзулар Фото

Беморларининг жигарига дастхат қўйган жарроҳ жарима билан қутулиб қолди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 14.01.2018, 16:57

Британиялик жарроҳ Саймон Брэмхолл беморларига жигар кўчириб ўтказиш пайтида жигарга ўз исми шарифининг бош ҳарфларини лазер нури билан куйдириб ўзига хос “дастхат” қўяр экан. Бу ҳақда Ntv.ru нашри хабар бермоқда.

Саймоннинг бу “ижод”и умрбод ёпиқлигича қолиб кетиши мумкин эди. Негаки жигардаги куйдирилган излар икки ҳафтада битиб кетади. Аммо Брэмхолл бир беморига жигар кўчириб ўтказганидан сўнг орадан бир неча кун ўтмай беморнинг танаси янги кўчириб ўтказилган жигарни қабул қилмайди. Шундан сўнг бемор бошқа бир жарроҳга мурожаат қилади. Янги жарроҳ беморнинг танасини ёриб, жигардаги ҳарфлар шаклидаги куйдирилган изларни кўриб ҳайрон қолади ва буни суратга олиб, прокуратурага етказади. Оқибатда эса Саймон Брэмхоллнинг “қилмиш”и устидан суд бўлиб ўтди. Узоқ тортишувлардан сўнг Саймонга 10 минг фунт миқдорида жарима солинадиган ва 120 соатли жамоат ишларига жўнатиладиган бўлди.

Шуниси қизиқки, суд залига жарроҳнинг собиқ беморлари унинг ёнини олиш учун келишган. Эндиликда Буюк Британия касалхоналаридаги ҳар бир шифокор ва ҳамширалар синчков текширувдан ўтказилиши кутилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии