Ташкент +4° Fri 01:39
Долзарб мавзулар Фото

Дунёдаги энг яхши кайнона насиҳати

Бўлимлар: ҲИДОЯТ САРИ
Теглар:
Добавлено: 16.01.2018, 13:25

Бир замонлар жуда оқила адолатли аёл бўлган экан. У аёлни икки ўғил фарзанди бўлган экан. Аёл фарзандлари ҳаққига улар тўғилиши биланоқ жуда кўп дуо қилар экан. Уларга солиҳа умр йўлдошлари келишини, келинлари уйини фаришталарига айланишини орзу қиларкан.

У йиллар давомида бўлажак келинлари билан илк учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрибди. Орадан йиллар ўтиб фарзандлари улғайишибди ва катта ўғли оила қурибди. Туйнинг эртасига аёл келинини ҳузурига чорлаб шундай дебди:

— Қизим, бугундан бошлаб кўзимни нурини сизга омонат қилиб топшираман. Уни йиллар давомида асрадим ва бугун тушуниб етдимки уни айнан сиз учун асрадим. Бугундан бошлаб уни сизга топшираман. Мен унинг онасиман, у учун энг азиз инсонман. Унга умрим давомида қўлимдан келган барча яхшиликларни қилдим. Умримни қурбон қилдим. Нима учун биласизми?!

Келин жимгина ерга караб бош ирғади.

Ҳаётда якка-ю ягона ниятим, жигарбандимни бахтли бўлиши эди. Уни бир умр бахтли бўлишини дуо қилдим ва ўзим уни бахтсизлигига сабабчи бўлишдан паноҳ сўрадим.

Мен узбек аёлиман.
Ким у ўзбек аёли?
Қаерда номи тилга олинган ўзбекни?
Қуръондами ё ҳадисда?
Ҳеч қаерда!

Аллоҳ учун фақат бир тоифа аёллар бор! Улар МУСЛИМА аёллар.
Хоҳ ўзбек, хоҳ оврупа, хоҳ шарқ аёллари бўлсин Аллоҳдан паноҳ топгувчилар бу, муслималар!

Муслима аёл қандай бўлади?
Муслима ўзи учун фақат Қуръон ва ҳадисни дастур қилиб олади. На минг йиллик урф-одатлар, на одамларни гапи уни бошқара олмайди.
Шу йиллар давомида ҳаётда адашмаслик учун, озми-кўпми яхшилардан ўрнак олишга интилдим. Кўп нарсалардан бохабар бўлдим. Йиллар давомидаги изланишларим натижаси шуни кўрсатди-ки, ҳеч бир Қуръон ёки ҳадисда аёл қайнона-қайнотасига хизмат қилсин, уларни бахтли қилиш аёлни бурчи, қозон-товоқ, кир-чирдан боши чиқмасин, доим қайнонани чизган чизиғидан чиқмасин. Қайнонасини "рози қиламан" деб, эри билан ораси бузилсин деб, ёзилмаган экан. Аксинча Эр, Эр ва яна Эр хаққи деб ёзилган экан. Шундай экан сиз бу уйга мен учунмас эрингиз учун келдингиз. Ягона ва асосий вазифангиз Эрингизни бахтли қилиб, Одобли ва имонли зурриёдларни етиштиришдир.
Бу йўлда сизга ҳеч ким ва ҳеч нарса тўсқинлик қилмаслиги шарт.
Энди қайнона ва қайнотага келсак, улар ҳеч жойда тилга олинмаганлигидан шу аён бўладики, ундай инсонлар бу ҳаётда йўқ!
Бу дунёда фақат ОТА ВА ОНА мавжуд. Қайнона ва қайнота бу ота ва она демакдур. Яъни сиз уларга ота ва онангизга қандай муносабатда бўлганингиз каби муносабатда бўлишингиз керак.
Қайси фарзанд ота-онасига мажбурлик ё иложсизликдан хизмат қилади?
Қайси фарзанд ота-онасини беҳурмат қилади?
Аксинча ҳар бир фарзанд ота-онасини меҳр билан парваришлайди. Қалбида битмас муҳаббат билан хизматига шай туради. Албатта мен солиҳ, охиратини уйловчи фарзандларни назарда тутяпман, Қизпошшам.
Шуни билингки, мен йиллар давомида сизсиз яшадим. Доим ўзимга ва Аллоҳга суяндим. Менга сизни хизматларингиз чикори. Мен бу ишларни умр бўйи бажардим бундан кейин хам бажара олишимга шубҳангиз бўлмасин.
Сиз бу уйга менга эмас, ўғлимга хизмат қилишга келдингиз ва фикр-хаёлингиз боламда бўлсин. "Қайнонамдан балога қоламан" деб фикрингизни мен билан банд қилманг. Бирон ишга рухсат олмоқчи бўлсангиз аввало эрингиздан олинг, У сизни ҳожангиз.

Сизга фақат бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман. Биз эрингизни энг яқин инсонларимиз. Инсон бир инсонни чин дилдан севса у севадиган ва қадрлайдиган ҳамма нарсани севади. Мана шу асл Муҳаббат. Эрингизга шундай муҳаббат қўйингки уни кўрадиган кўзларига айланинг. Ҳар гал у сизга қараганида ўзи севадиган жамиийки жонзоту маҳлуқларга муҳаббатни кўрсин. Бу унда сизга нисбатан янада кучли муҳаббат уйғотади. Ич-ичидан сиздан рози бўлади.

Бордию, у сизни у севган нарсаларни қадрламаслигингизни сезса муҳаббати дарз кетади. Унинг яқинларига Аллоҳ розилиги учун чин меҳр ва ҳурмат билан муомала қилинг.

Бизларни мажбуран эмас, Аллоҳ розилиги учун ҳурмат қилиб қадрланг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии