Ташкент -3° Sun 02:37
Долзарб мавзулар Фото

Хотирани мустаҳкамлаш учун тавсиялар

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 29.01.2018, 13:53

Ҳар нарсага безовта бўлавериш, стресс ва асабийлашиш хотиранинг душмани! Уни мустаҳкамлаш учун эса одам ўз ҳаёти ва бажараётган ишидан мамнун бўлиши керак. Қуйида, хотира асли нега пасайиши ҳамда нималар ёрдамида уни тиклаш мумкинлиги ҳақида билиб оласиз.

Биринчи текширув

Рақамли бирор жавални олинг. 20 сония ичида ушбу жадвалга қаранг-да, сўнг устини ёпиб, хотирангизда қолган рақамларни қоғозга туширинг. Агар 10 та рақамни эслаб қолган бўлсангиз, хотирангиз жойида. 5 тадан кам рақам эслаб қолган бўлсангиз, хотирангиз панд берди, ҳисоб.

Нима қилсак бўлади?

Аввало, ҳаммаёқда – уйдан тортиб ишгача тартиб ўрнатиш керак. Кийим жавони, ётоқхона ва ошхона, ишдаги стол ва ҳужжатлар ҳаммасини жойлаб қўйишга одатланинг. Атрофингизда тартиб ҳукм сурса, бош мияда ҳам ҳаммаси жойига тушади. Кейин шифокорга бориб, тўлақонли текширувдан ўтинг, қон таҳлиллари ва тўғри ташҳис хотира пасайишининг асл сабабини фош этади.

Таомнома

Бош мия яхши ишлаши учун одам оқсил ва антиоксидантларга бой маҳсулотлар истеъмол қилиши керак. Улар сирасига: аччиқ қора шоколад, ерқалампир, олма, қўрда пишган картошка, денгиз карами, пишлоқ, балиқ, ёнғоқ, банан ва қуруқ мевалар киради.

Спорт билан дўстлашинг!

Мия учун янги нарсаларни ўрганиш – янги пишириқ, янги хобби, рақс ҳаракатлари, умуман ўзингизни янги соҳада синаб кўриш фойдали. Олимлар хотира 60 дан кейин ҳам панд бермаслиги учун ёшликдан спорт билан шуғулланиш, ҳар куни ярим соат давомида югуриш, ҳеч бўлмаса, эрталаб 10 дақиқа давомида бадантарбия қилиш зарур дейишади.

Ёд олинг

Хотирангиз кучли бўлишини истасангиз, оддий ҳаракатлар – кийиниш, чўмилиш, калит каби керакли нарсаларни қидиришни кўзни юмиб бажаринг. Бу ишни уддаладингизми, аста-секин узун матнларни ёдлаш, ҳатто аввал қийин бўлган рақамларни эслаб қолиш анча осон кечади.

Кузатувчан бўлинг!

Транспортда кетаётиб, 2-3 одамни кузатинг-да, бошқа жойга қаранг. Уларнинг ташқи кўринишида нималарни эслаб қолдингиз, ўзингиздан сўранг. Биттасининг шапкаси, иккинчисининг соч турмаги, учинчисининг пойбзалининг ранги бўлиши мумкин. Худди шу машқни яна 2-3 бекатдан кейин такрорланг. Эртасига эса автобусга чиққанда кечаги одамнинг қиёфасини кўз олдингизда гавдалантиринг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии