Ташкент +4° Fri 01:05
Долзарб мавзулар Фото

Картошка оғриққа, шамоллашга қарши даво

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 31.01.2018, 15:44

Картошкани “иккинчи нон” дейишади. Бу сабзавотнинг кўпгина касалликларга шифо эканини эшитиб келардим. Яқинда бир дугонам бош оғриғи, буйрак оғриғида картошкадан фойдаланиш ҳақида сўзлаб берди. Уларни сизлар билан ҳам ўртоқлашмоқчиман.

● Тез-тез бош оғриғи безовта қилганда, бир дона хом картошка арчилиб, қирғичдан чиқарилади. Сўнг 2 стакан қайнатилган сувга солиниб, 4-5 дақиқа қайнатилади. Қайнаб чиққач, дока ёрдамида сузиб олинади ва шу сувдан ҳар нонушта олдидан ярим стакандан ичилади. Муолажа ҳар 3 кунда бир марта бир ой мобайнида бажарилади.

● Буйрак шамоллаганда ёки буйракда тош йи­ғил­ган­да ҳам дармон ўрнида картошка асқатади. Бунинг учун ўртача катталикдаги 5-6 дона картошка пўстлоғи билан сувда қайнатилади. Эзилиб пишгач, пўстлоғи билан яхшилаб мижиғланади ва бўтқа ҳолатига келтирилади. Тайёр бўтқага 1 ош қошиқ ичимлик содаси солиб, яна аралаштирилади. Ҳосил бўлган малҳамни оғриётган буйрак устига ёйиш керак. Устидан целлофан ва сочиқ ўралади.

40 дақиқадан сўнг картошкали малҳамни аста-секин олиб, терини илиқ сувда чайиш лозим. Бу муолажани 2-3 марта такрорланг. Муолажадан сўнг қорин соҳасини доим иссиқ тутишни унутманг.

● Куйишдан жароҳат олганда ҳам картошка билан биринчи ёрдам кўрсатиш мумкин. Агар тананинг бирор жойи куйиб қолганда, очиқ яра ҳосил бўлмаган бўлса, тезда 1 дона картошкани пўстлоғидан арчиб, қирғичдан чиқаринг. Сўнг терининг куйган қисмига қўйиб, мато билан ўранг. Картошка илиб қолгач, уни бошқасига алмаштиринг. Шу тариқа бир неча марта так­рорланг. Натижада оғриқ ва ачишишлар кетиб, куйган тери аста-секин тузала бошлайди.

Шаҳло Рустамова, Қарши шаҳри

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии