Ташкент +23° Mon 15:09
Долзарб мавзулар Фото

Дерматологлар юзни ёшартиришнинг энг арзон ва хавфсиз усулини топишди

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 05.02.2018, 16:38

АҚШнинг Иллинойс штатидаги Шимоли-Ғарбий университети дерматологлари қиммат косметика воситалари ва пластик жарроҳлик усулисиз юзни ёшартириш йўлини топди, деб хабар бермоқда РИА Новости. Тадқиқот ишлари "JAMA Dermatology" журналида чоп этилган.

Университет олимлари юз учун 20 ҳафтага мўлжалланган махсус мимика машқлар дастурини ишлаб чиқишди. Дастурда 40 ёшдан 65 ёшгача бўлган 16 нафар аёл қатнашиб, йигирма ҳафта давомида кунига ярим соатдан ўттиздан зиёд мимика машқларини бажариб боришди. Дастур ниҳоясида иштирокчиларнинг тажрибадан олдин ва кейин тушган фотосуратлари таққосланди. Хулосага кўра аёлларнинг юзи камида 10-15 йилга ёшарган.

Шундай бўлса-да тадқиқотчилар янада аниқроқ хулоса олиш учун тажрибани энди кўп сонли аёлларда ўтказиш лозимлигини таъкидламоқда.

– Галдаги тажриба ҳам ўзини оқласа, биз юзни ёшартиришнинг энг арзон ва хавфсиз усулини топган бўламиз, – дейди, тадқиқот муаллифи Мурод Алам. – Махсус мимика машқлари юз териси остидаги мушакларнинг йириклашувига олиб келади. Натижада юз тўлишиб, тери таранглашади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА