Ташкент +32° Fri 20:25
Долзарб мавзулар Фото

Фарғонада она ҳожатхонада дунёга келтирган фарзандини ўлдирди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.02.2018, 16:36

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 3 февраль куни туман ИИБга тушган хабарга кўра, шу йил 1 февраль соат 15.00 ларда Чиркай маҳалласида яшовчи, уй бекаси, 1981 йилда туғилган Зилолахон Рожиева уйи ҳожатхонасида жинси ўғил болага мансуб бўлган чақалоқ туғган, дея хабар беради Ички ишлар вазирлиги расмий сайти.

Аёл уни парвариш қилмай қасддан ўлдириш мақсадида, ўзининг кийими билан чақалоқнинг бутун танаси ва юз қисмини ўраб, ҳарорати совуқ бўлган хонага яшириб қўйиши натижасида чақалоқ вафот этган.

Зилола Рожиева уйида жасадни 3 кун ҳеч кимга билдирмай сақлаб келганлиги аниқланган. Натижада Зилола Рожиева қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

11.02.2018, 21:30
U ona emas bu ona dieishga arzimaydi