Ташкент +2° Sun 13:48
Долзарб мавзулар Фото

Фарғонада бедарак йўқолган тадбиркор ёқиб юборилгани аниқланди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.02.2018, 09:27

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи Т.Мамадалиев 4- февраль куни ИИБга мурожаат қилиб, ўғли, хусусий тадбиркор, 1977 йилда туғилган Р.Мамадалиев бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 3 февраль куни соат 11.00 ларда Боғдод тумани, Мирзаобод МФЙда истиқомат қилувчи У.Раҳимов, Ш.Миролимов ва С.Ғуломқодиров маст ҳолда бўлган танишлари, шу маҳаллада яшовчи Ж.Турғунов ва Конизар МФЙда яшовчи Д.Хасанов билан бирга Р.Мамадалиевни Риштон туманидаги «Бўстон мазали таомлари» чойхонасидан кўчага чақиртиргани маълум бўлди.

Улар Р.Мамадалиевни С.Ғуломқодиров бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинага ўтқазиб, «Мирзаобод тутзори» фермер хўжалиги дала майдонига олиб боради. Бу ерда уни уриб, ҳушсиз ҳолатга келтириб, содир этган жиноятларини яшириш мақсадида устига бензин сепиб, ёқиб юборади.

Кўрилган чоралар натижасида У.Раҳимов, Ш.Миролимов, С.Ғуломқодиров, Ж.Турғунов ва Д.Хасанов қўлга олинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии