Ташкент +5° Sat 01:15
Долзарб мавзулар Фото

Бухорода “фирибгар мухбир”нинг ҳаракатлари ошкор этилди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.02.2018, 15:15

Бухоро вилояти ИИБдаги ишончли манбаси хабарига кўра, Бухорода ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, 2000 АҚШ долларини қўлга киритган “фирибгар мухбир”нинг ҳаракатлари фош этилди.

Ғиждувон тумани, Пахтобод МФЙ, Кўкработ қишлоғида яшовчи Л.М. ўқишга кириш истагида ўзининг бу муаммосини ҳал қилиб берадиган ҳожатбарор шахсни қидириб, охир-оқибат Тошкент шахридаги “Тадбиркор ва истеъмолчи” газетасида мухбир вазифасида ишлайдиган Ч. Б. га дуч келади.

Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Човли МФЙда яшовчи, 1985 йилда туғилган, “Тадбиркор ва истеъмолчи” газетасида мухбир вазифасида ишласада, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2 қисми “в,г” банди ва 228-моддаси 2 қисми “а,б” банди билан судланган Ч.Б. ўзининг танишлари орқали фуқаро Л.М.ни Тошкент Давлат Жаҳон тиллари Университетига ўқишга киритишга ваъда бериб, ўқишга киритиш ваколати бўлмасада уни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан 2000 АҚШ долларини олади.

Ўқишга киролмаган Л.М. “ҳожатбарор” мухбирга ишониб кўзлаган мақсадига эришмаганидан сўнг 1050 АҚШ долларини қайтариб олади ва қолган 950 АҚШ долларини ҳанузгача ололмагани учун Ички ишлар органларига ариза орқали мурожаат қилади.

Ушбу ариза юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида, “мухбир” томонидан ихтиёрий равишда тақдим қилинган, 950 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олиб қўйилади.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан, Бухоро вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан, Б.Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии