Ташкент +10° Tue 06:19
Долзарб мавзулар Фото

Кореяда ишлаб қайтганлар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига келишлари сўралади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.02.2018, 16:17

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилиб, Ўзбекистонга қайтиб келган фуқаролар агентликка келишлари сўралади.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган фуқаролар билан агентлик ўртасида имзоланган хизмат кўрсатиш шартномаларида фуқаролар Корея иш берувчиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддати якунлангандан сўнг 10 (ўн) иш куни ичида Ўзбекистонга қайтиб келиши ва 30 (ўттиз) календарь куни ичида “ўз юртига қайтган шахс” сифатида рўйхатга олиниш учун агентликка келиши шартлиги белгиланган.

Агентликдан маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасига қайтган бўлсада, агентликка келиб рўйхатдан ўтмаган фуқароларни агентликка келиб рўйхатдан ўтишини, акс ҳолда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасида белгиланган иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима қўлланилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии