Ташкент +32° Fri 20:25
Долзарб мавзулар Фото

"Саакашвилинг билан хит қивординг": Ляшконинг жонли эфирдаги жанжали

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 13.02.2018, 22:08

Украина Олий радаси депутати Олег Ляшко Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили тўғрисидаги савол туфайли "112" телеканалининг жонли эфирида жанжал кўтарди, деб хабар берди Sputnik.uz нашри.

Бошловчилардан бири парламент вакилидан бир кун аввал содир бўлган ҳодиса: Саакашвилининг Украинадан Польшага чиқариб юборилишига изоҳ беришни сўраган. Аммо Ляшко бу мавзуда гапиришдан бош тортган ва суҳбатни Россия-Украина муносабатлари томон буришга ҳаракат қилган.

Журналист Грузиянинг собиқ президенти ҳақидаги саволини эслатгач, сиёсатчи ўзини тутиб тура олмаган ва суҳбатдошига ўшқириб берган.

"Владимир, сен ўзингнинг Саакашвилинг билан мени хит қивординг", — деб таъкидлаган Ляшко овозини баландлатиб.

Шундан сўнг бошловчилар сиёсатчини тинчлантиришга ва ўзаро ҳурматга чақиришга ҳаракат қилишган.


"Биз сиз бизни хит қивордингиз, демаймиз-ку!" — деган жавобан журналист қиз.

Бир-бирининг гапини бўлиб, суҳбатдошлар ва ниҳоят айтишувга нуқта қўйишган, аммо шундай бўлсада, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволга Ляшкодан жавоб ололмаганлар.

Эслатиб ўтамиз, Украина ҳукумати душанба куни Саакашвилини Польшага чиқариб юборишган. Грузиянинг собиқ президенти ўтган йил куз мавсумида айнан шу давлатдан Украина ҳудудига ноқонуний равишда кириб келганлиги айтилмоқда. Польша чегара хизмати Саакашвилининг Варшавага келганлигини расман тасдиқлаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии