Ташкент +21° Sat 19:23
Долзарб мавзулар Фото

Қуйи Чирчиқда велопатронаж хизмати иш бошлади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 16.02.2018, 09:30

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси аҳолига сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш учун велопатронаж хизматини йўлга қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳудуддаги патронаж ҳамширалар иши самарадорлигини ошириш, уларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида тиббиёт муассасаларига туман ҳокимлиги томонидан 22 велосипед тақдим этилди. Айни пайтда туман тиббиёт бирлашмасидаги 81 патронаж ҳамшираси 104 минг 248 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.

Соҳада рўй бераётган бундай янгиликлар тиббий патронаж тадбирларини юқори савияда ташкил этишга мўлжалланган. Бу эса касалликларнинг ўз вақтида олдини олиш, айниқса, оналик ва болаликни тиббий-ижтимоий муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15