Ташкент +21° Mon 23:01
Долзарб мавзулар Фото

5 ёшли қизчанинг ўлими билан боғлиқ тарқалган хабарларга ойдинлик киритилди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 16.02.2018, 15:00

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани 6-мактабгача таълим муассаси тарбияланувчисининг мудҳиш ўлими билан боғлиқ шов-шувли хабарлар тарқалди. Хўш, аслида нима бўлган эди ўзи, деб ёзади ЎзА.

Тергов маълумотларига кўра, жорий йилнинг 5 февраль куни соат 16:00 атрофида боғча ҳамшираси М.Қодирова ўзининг икки фарзанди билан қариндошининг 5 ёшли қизи Кибриёхон Ғаффоралиевани олиб кетган. Қизчанинг ота-онаси хорижга ишга кетгани сабаб у бобоси ва бувиси қарамоғида яшаган.

Ҳамшира бу уч нафар болани уйига яқин масофада қолдириб, ўзи боғчага қайтиб кириб кетган. Бу вақтда велосипед минган номаълум эркак шахс болаларга ширинлик олиб бериш баҳонасида улардан иккисини орқа ўриндиққа, бирини олдинга ўтқазган. Кўча бошига боргач, эркак икки болани қолдирган ва қизчани ўзи билан олиб кетган.

Номаълум шахс қизчани "Полосон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Марғилон-Андижон йўналишидаги темир йўлнинг Олтиариқ-Марғилон қисмидан Марғилон шаҳри томонга олиб бориб, шу куни соат тахминан 22:00 ларда, атроф қоронғу бўлишига қарамай, қаровсиз ҳолда қолдириб ташлаб кетиши оқибатида кўплаб тан жароҳатлари етказилган жасади топилган. Ушбу ҳолат бўйича тезкор қидирув ишлари олиб борилди.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида жорий йил 15 февраль куни ушбу жиноятни Қўштепа тумани "Қумтепа" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1998 йилда туғилган, ёлланма ишчи А.А. содир этгани аниқланиб, далилий ашё билан ушланган. Прокуратура томонида тергов ишлари давом эттирилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии